Боёвут туманига вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Носиров ташриф буюрди ва туман фаоллари билан йиғилиш ўтказди

Боёвут туманига вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Носиров ташриф буюрди ва туман фаоллари билан йиғилиш ўтказди

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Абдусаматов

Туманимиз аҳолиси биладики, катта Ўзбекистон тракти – Тошкент шаҳрини Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Қарши ва Термиз шаҳарлари билан боғловчи халқаро стратегик аҳамиятга молик йўл ҳисобланади. Туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилиш ана шу катта Ўзбекистон тракти йўли бўйида жойлашган, шунингдек мазкур йўлга параллел жойлашган темир йўл бўйидаги маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш масаласига бағишланди.

Фото: Авазбек Абдусаматов

Туманимиздаги “Қарапчи”, “Бекат” ва “Янгиобод” маҳаллалари халқаро аҳамиятга эга терим йўл бўйида жойлашган бўлиб, ундаги ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларидан келиб чиқиб, маҳалладаги вояга етмаганлар, ёшлар, кам таъминланган оилалар, ишсизлар, нотинч оилалар, жиноятга мойиллиги бўлган ва ногиронлиги бўлган шахслар билан индивидуал ишлаш механизми келишиб олинди.

Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов
Фото: Авазбек Абдусаматов

Кун тартибидаги масала юзасидан масъул ташкилот ва идоралар, шунингдек, маҳалла раисларининг ҳисоботлари тингланди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



Report Page