Боёвут тумани прокурори 3-мактабга тикув машинаси, китоблар жамланмаси ва спорт буюмларини совға қилди

Боёвут тумани прокурори 3-мактабга тикув машинаси, китоблар жамланмаси ва спорт буюмларини совға қилди

@Boyovutliklar
Фото: Авазбек Алашукуров

Олдин хабар берганимиздек, Боёвут тумани прокурори З.Усмонов А.Навоий маҳалласидаги ёшлар билан ўтказган учрашувида маҳалладаги 3-мактабда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни намунали ташкил этишга келишилган эди.

Унда мактабда ёшларни бешта муҳим ташаббус бўйича бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ёшларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазаларини ўрганган ҳолда амалий ишга ўтилди.

Бугун 2-сектор раҳбари З.Усмонов яна 3-мактабга ташриф буюрди.

Олдинги учрашувда аниқланган камчиликлардан келиб чиқиб, мактабдаги спорт тўгараклари фаолиятини янада яхшилаш мақсадида футбол, волейбол ва баскетбол коптоклари, мактаб кутубхонаси учун жаҳон адабиётининг сара асарлари тўплами ҳамда қиўларни ҳунарга ўргатиш мақсадида ташкил этилган тикувчилик тўгараги учун замонавий русумдаги тикув машинасини тақдим этди.

Фото: Авазбек Алашукуров
Фото: Авазбек Алашукуров
Фото: Авазбек Алашукуров
Фото: Авазбек Алашукуров
Фото: Авазбек Алашукуров
Фото: Авазбек Алашукуров

Мазкур учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси А.Алашукуров, туман халқ таълими бўлими мудири Э.Қўлдошевлар ва ҳудуд раиси А.Бегмутовлар ҳам иштирок этишди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page