Боёвут туманида ОВХ пуркагичларини созлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда

Боёвут туманида ОВХ пуркагичларини созлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда

@Boyovutliklar
Фото: Олимжон Турдиев

Ҳа демай кузги ғалла экинига турли зараркунандаларга қарши дорилаш ишлари бошланади. Бу каби агротехник тадбирлар учун махсус ОВХ пуркагичларининг қай даражада соз эканлиги жуда ҳам муҳим.

Жумладан, туманимиздаги мавжуд ОВХ пуркагичларини мавсумига тайёрлаш бўйича қизғин иш олиб борилмоқда.

Фото: Олимжон Турдиев

Айнан ОВХ пуркагичларини таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилояти бошқармасининг қишлоқ хўжалик техникалари бўйича масъул вакили А.Бекқулов туманимизга ташриф буюриб, техникаларни кўздан кечирди.

Фото: Олимжон Турдиев
Фото: Олимжон Турдиев

Тумандаги мавжуд ОВХ пуркагичларини таъмирлаш ишлари икки кун ичида тўлиқ якунланади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page