Боёвут тумани халқ таълими бўлими: ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ БИРИНЧИ ҚАДАМ

Боёвут тумани халқ таълими бўлими: ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ БИРИНЧИ ҚАДАМ

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут ХТБ

Фанлар олимпиадасининг туман босқичи ғолибларини вилоят босқичига юқори савияда тайёргарлик кўришларини ташкил этиш мақсадида "Янги марралар сари биринчи қадам" шиори остида тайёргарликнинг старт тугмаси босилди.

Ғолибларнинг ота-оналарига ташаккурнома берилиб, рамзий мурожаатнома йўлланди. Туманнинг 120 нафарлик олимпиада жамоаси тузилди ва эртадан бошлаб тайёргарлик жараёни бошланишига келишиб олинди.

Бир тан-у, бир жон бўлиб янги марралар сари илк қадамлар қўйилди.

Ўқувчилар олган фахрий ёрлиқлари билан яна бир бор туман шаъни учун фақат меҳнат ва яна меҳнат ғалаба келтиришини ўзларидан ўтказиб, ғурур туйғусини ҳис этишди.

Тадбир барчанинг ишчанлик кайфиятини яна бир оширди.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page