Боёвутнинг қишлоқ хўжалигидаги салоҳиятидан фойдаланиш ёшлар учун имконият

Боёвутнинг қишлоқ хўжалигидаги салоҳиятидан фойдаланиш ёшлар учун имконият

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Сўнгги йилларда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бандликни таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Боёвут туманининг экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун катта тажриба ва захира мавжуд. Бу соҳада ёшларни иш билан, юқори даромад билан таъминлаш учун катта имкониятлар бор.

Бунинг учун ёшлардан нафақат деҳқончилик сир-асрорларини ўзлаштириш, балки тадбиркор ва ишбилармон бўлишни ҳам талаб этади.

Имкониятларни ҳисобга олган ҳолда Боёвутда ёшларга ер ажратиш тажрибаси давом этмоқда.

Ўз меҳнати орқали экин еридан даромад олиб, ўзини банд қилиш истагида бўлган ёшларга туман заҳирасидаги мавжуд суғориладиган экин ер майдонлари таклиф этилмоқда.

Хусусан, "Учтургон" маҳалласидаги ана шундай ёшларга туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган экин ер майдонлари таклиф этилди.

Ҳозирги кунга қадар таклиф этилган “Совотобод” маҳалласидаги туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган экин майдонига 42 нафар ёшлар томонидан деҳқончилик қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш истаги билдирилган.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page