Президент янги сайланган сенаторлар таркибига аниқлик киритди

Президент янги сайланган сенаторлар таркибига аниқлик киритди

@Boyovutliklar
Фото: Kun.uz

Олий Мажлис Сенатининг янги таркиби биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда қатнашаётган Шавкат Мирзиёев янги сайланган сенаторларни табриклади.

Қайд этилганидек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек туманлар ва шаҳарлар маҳаллий Кенгашларининг Сенат аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлисларида 84 нафар сенатор сайланди. Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан 13 нафар Сенат аъзоси тайинланди.

Президент ўз нутқида янгидан сайланган сенаторлар таркибига ҳам тўхталиб ўтди. Жумладан, ушбу чақириқда сайланган Сенат аъзоларининг 20 нафарини иқтисодчилар, 19 нафари муҳандислар, 13 нафари педагоглар, 7 нафари ҳуқуқшунослар, 6 нафари тиббиёт ходимлари, 5 нафари агрономлар, 4 нафарини журналистлар ҳамда 12 нафарини жамоат ташкилотлари вакиллари ташкил қилди.

Шунингдек, сенаторларнинг 25 нафарини хотин-қизлар ташкил қилаётгани ҳам бизда тенглик тамойилларига қанчалик амал қилинаётганининг яққол исботидир, дея президент Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.


(Манба: Kun.uz)

Report Page