Чорвачилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга қандай имтиёзлар бор?

Чорвачилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларга қандай имтиёзлар бор?

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Халқимизнинг чорвачиликни ривожлантириш борасидаги тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ушбу тармоқда илмий ёндашувлар ва илғор замонавий технологияларни кенг жорий этиш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп чорва маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни янада рағбатлантириш, пировардида аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва даромадларини кўпайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4243-сонли қарори бир қатор шарт-шароитлар яратиб берилган.

Хусусан чорвачилик билан шуғулланиш истагида бўлган фуқароларга наслли чорва моли сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш алоҳида белгилаб қўйилган.

Бугун Боёвут туман ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассиси Султон Байзаков бошчилигида чорвачилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар учун “Қаҳҳор чорва” МЧЖга қарашли чорва комплексига саёҳат уюштирилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Унда Германиядан олиб келинган “Швед” зотли қорамолларни парваришлаш учун зарур бўладиган тавсиялар берилди.

Маълумот ўрнида, “Қаҳҳор чорва” МЧЖ комплексида 150 бош қорамол парваришланаётган бўлса, уларнинг 35 тасини соғин сигирлар, 40 тасини гўштга мўлжалланган, 75 тасини ҳар хил ёшдаги қорамоллар  ташкил этади.

Яқин кунларда жамият томонидан Европа давлатларида қўшимча  60 бошга яқин зотли қорамол олиб келиниши режалаштирилган.

Комплексдаги ёш қорамолларни эса чорвачилик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар имтиёзли кредит асосида сотиб олишлари ва парваришлаш орқали даромад қилишлари мумкин.  

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page