Қишки агротехник тадбирларнинг бориши ва келгуси режалар келишиб олинди

Қишки агротехник тадбирларнинг бориши ва келгуси режалар келишиб олинди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бугун Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Авазбек Эргашев боёвутлик фермерлар билан учрашди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Учрашувда вилоят, тумандаги қишлоқ ва сув хўжалиги такшилотларининг раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Кузги ғаллани парваришлаш ва чигит экиш режалаштирилган экин майдонларини тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Шунингдек, учрашув давомида туман мутасаддилари кузги ғаллани суғориш ва маҳаллий ўғит билан озиқлантириш, экин майдонларини қисқа муддатларда ғўзадан тозалаш юзасидан ҳисобот беришди.

Учрашувда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар белгилаб олинди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page