Йўл муаммоси босқичма-босқич ўз ечимини топади

Йўл муаммоси босқичма-босқич ўз ечимини топади

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут туманида 1430 та кўча мавжуд. Мазкур кўчалардан қарийб 30 фоизи янги кўчалар ҳисобланади. Туман ҳокимлигига келиб тушадиган мурожаатларнинг асосий қисмини ҳам кўча таъмири масаласи ташкил этади.

“Маҳаллабай” ишлаш натижасида тумандаги 38 та маҳалладаги мавжуд янги кўчалар хатловдан ўтказилди. Уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида ечим топиш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан “Янгибўстон” маҳалласининг халқ тилида “База овул” деб аталувчи қишлоқ аҳоли пунктини “Дўстлик” маҳалласининг 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби жойлашган қишлоғигача бўлган оралиқ масофа 1,2 км.ни ташкил этади. Бу оралиқдаги йўл эса тупроқ йўл бўлиб, ўқувчиларнинг мактабга қатнашида бир қатор қийинчиликлар туғдирар эди.

Ушбу муаммо туман ҳокими Дилфуза Уралованинг ташаббуси билан ҳомийлик маблағлари ва масъул ташкилотларнинг оғир техникаларини хашарга жалб қилиш орқали ижобий ҳал этилмоқда.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Бугуннинг ўзида 1,1 қисмига тош-шағал тўкилиб, техника ёрдамида текисланди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page