Боёвутда 26 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация воситалари топширилди

Боёвутда 26 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация воситалари топширилди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Аҳоли билан “маҳаллабай” ишлаш давомида 4 та сектор ҳудида 38 та маҳалладаги 21495 та хонадон ўрганиб чиқилди. Унда 4998 та муаммо аниқланган бўлса, уларни босқичма-босқич ҳал этиш бўйича аниқ муддатлар ва масъуллар белгиланган ҳолда тегишли йўл хатиралар ишлаб чиқилиб, унинг ижросини таъминлашга киришилди.

Ушбу жараёнда 34 нафар фуқаро томонидан реабилитация воситаларига талаб борлиги билдирилган.

Боёвут тумани ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда реабилитация воситаларига эҳтиёжи бўлган 26 нафар ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиб, реабилитация воситаларини топширди.

Фото: Боёвут тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими
Фото: Боёвут тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими
Фото: Боёвут тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими

Уларнинг 8 нафарига ногиронлик аравачаси (шундан 1 таси болалар учун мўлжалланган), 6 нафарига ҳасса, 1 нафарига тирсак ҳасса, 7 нафарига эшитиш мосламаси ва 4 нафарига қўлтиқ таёқ берилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page