Вилоят прокурори Р.Машарипов боёвутлик ёшлар билан учрашди

Вилоят прокурори Р.Машарипов боёвутлик ёшлар билан учрашди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун Сирдарё вилояти прокурори Р.Машарипов туманимиз ёшлари билан учрашди.

“Умр бўйи ўқувчи бўлинг, энг яхши ғояларни ўзлаштиринг!”

Шу ғоя остида ўтказилган учрашувдан кўзланган мақсад - мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқий билимини янада оширишдан иборатдир.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Очиқ мулоқот давомида Р.Машарипов маҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилаётган эзгу ташаббуслар, ёшларга қаратилган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида таъкидлаб ўтди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Самимий, юракдан қилинган суҳбат ёшларни қизиқтираётган саволларга уланиб кетди.

Саволлар таълим олиш, ҳунар ўрганиш, маданият ва спорт, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳақида бўлди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ёшларга оид давлат сиёсати қандай амалга ошириляпти, қандай муаммолар бор, уларни қандай ҳал қилишимиз керак?

Ушбу саволлар муҳокамалар марказида бўлар экан, ёшларнинг мулоҳазалари - таклифлари тингланди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбир якунида вилоят прокурори Р.Машарипов суҳбатда фаол иштирок этган ёшларга бадиий адабиётлар тўпламларини тақдим этилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page