ИСТЕЪМОЛ САВАТЧАМИЗДА КОММУНАЛ ТЎЛОВЛАР НЕГА ЙЎҚ? Боёвут туманида бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида

ИСТЕЪМОЛ САВАТЧАМИЗДА КОММУНАЛ ТЎЛОВЛАР НЕГА ЙЎҚ? Боёвут туманида бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида

@Boyovutliklar
Фото: Google images

Шиддат билан ўзгариб бораётган замон ва ҳаётимизга кириб келаётган кўплаб атамалар қаторида “истеъмол саватчаси” деган сўзга кўп кўзимиз тушади.

Ҳақиқатдан ҳам “истеъмол саватчаси” бугунги кунда аҳоли фаровонлигини оширишда энг муҳим омил ҳисобланади.

Буни хатто, Президентимиз Ш.Мирзиёев ҳам қайд этиб ўтган.

Президентимизнинг 2018 йилдаги Олий Мажлисга қилган мурожаатномасини қарайдиган бўлсак, Мурожаатноманинг “Ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар”га бағишланган IV йўналишида “илғор хорижий тажриба асосида аҳолининг муносиб ҳаёт даражаси учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича “истеъмол саватчаси” тушунчасини қонунчиликда мустаҳкамлаш ва уни амалда таъминлаш механизмларини яратиш ҳақидаги таклиф илгари сурилган.

Ҳудди давлатда бўлгани каби ҳар оила бошлиғи ҳам ўз оиласининг “истеъмол саватчаси”ни олдиндан режалаштиради.

Шу ўринда савол туғилади. “Истеъмол савтчаси”нима? Унда нималар назарда тутилиши керак?

- Мутахассислар фикрича “Истеъмол саватчаси” – муайян вақт давомида инсон ҳаёти ва унинг саломатлигини сақлаш учун зарур маҳсулотлар, товарлар ва хизматларнинг энг кам тўплами. Албатта, барча фуқаролар овқатланиши, кийи­ниши, коммунал ва бошқа хизматлар ҳақини тўлаши, зарур дори-дармонларни харид қилиши лозим. Булар «Истеъмол саватчаси»ни бутлаш учун асос ҳисобланади.

Лекин биздачи?

- Бизда, фуқаролар овқатланиш, кийи­ниш, турли хизматлар ҳақини тўлаш, зарур дори-дармонларни харид қилиш учун ўз даромадининг зарур қисмини сарфлашни режалаштиради. Аммо негадир коммунал тўловлар ҳеч биримизнинг ҳаёлимизга келмайди.

Энди яна битта савол туғилиши табиий. “Истеъмол саватчаси” тушунчаси бизга қачон кириб келди?

Агар мулоҳаза юритадиган бўлсак, атама бизга нотаниш бўлиши мумкин, бироқ унинг мазмунидан келиб чиқадиган режалаштириш масаласи бизнинг аждодларимизда ҳам бўлган. Ахир, “қиш ғамини ёзда е” деган нақл неча-неча авлоддан ўтиб, бизгача етиб келган. Ота-боболаримиз қишки эҳтиёжлари учун озиқ-овқат ғамлаш билан бир қаторда ўтин ғамлашни ҳам унутишмаган.

Ҳозирги, айнан қиш мавсуми давомида электр энергия ва табиий газ ёки суюлтирилган газга бўлган эҳтиёж бошқа фаслларга нисбатан сезиларли ошади. Баъзида қанча миқдорда электр ва газ истеъмол қилиб қўйганимизни ҳам билмайдиз. Оқибатда истеъмол қилинган электр ва газ учун тўловлардан қарздорлигимиз ҳам ошиб кетади.

Айни вақтда эса фуқароларнинг “тўлов маданиятини” ошириш учун чора-тадбирлар белгилаш зарур.

Чунки истеъмол қилинган электр ва газнинг тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаса, таъминотчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг иқтисодий аҳволи ёмонлашади. Иқтисодий аҳвол ёмонлашдими, демак давлат бюджетига маълум миқдордаги маблағлар етиб бормайди.

Ҳудди шу мақсадда куни кеча Боёвут тумани ҳокимлигида фаоллар йиғилиши ўтказилди. Унда аҳоли ўртасида коммунал тўловларни амалга ошириш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, улар томонидан коммунал тўловларни ўз вақтида тўланишини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун эса ҳар бир секторда ва Боёвут шаҳарчасида жами 5 та штаб ташкил этилиб, 38 та маҳаллага Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ҳамда таъминочи корхоналарининг масъуллари бириктирилди. Ўз навбатида мазкур гуруҳларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва профилактика инспекторлари ҳам яқиндан кўмак беришмоқда.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Тағрибот-ташвиқот ишларида мажбурий тўловлар, шу жумладан, коммунал хизматлар ҳақини тўлаш ҳар бир фуқаро зиммасига юклатилган мажбуриятлардан бири эканлиги, тўловларни ўз вақтида амалга ошириш эса электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда ичимлик суви таъминотининг узлуксизлигига таъсир ўтказиши тушунтирилмоқда.

Ўз навбатида фуқаролар томонидан ўз зиммасидаги масъулиятни тушунган ҳолда йил бошидан коммунал тўловларни тўланишига эришилмоқда.

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш учун эса сайёр кассалар ҳам ташкил этилган.

Тағибот-ташвиқот ишлари эса давом эттирилади.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Report Page