Боёвут: Фуқаролар қабули – муаммо ва ечим

Боёвут: Фуқаролар қабули – муаммо ва ечим

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова ҳамда сектор раҳбарлари томонидан, шахсан қабул қилишни сўраган фуқаролар учун ҳокимлик биносида навбатдаги қабул ўтказилди.

Унда фуқароларнинг мурожаатлари карантин қоидаларига тўла риоя этган ҳолда, якка тартибда кўриб чиқилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари томонидан жами 48 нафар фуқароларнинг коммунал соҳадаги камчиликларни бартараф этиш, фермерлик учун ер майдони ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, моддий қўллаб-қувватлаш, ишга жойлашиш, тадбиркорликни ривожлантириш, бино ва бошқа масалаларга оид мурожаатларини диққат билан эшитилиб, уларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан тегишли ҳоким ўринбосарларига кўрсатмалар берилди.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page