Боёвутда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш тизими амалга татбиқ этилди

Боёвутда “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш тизими амалга татбиқ этилди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Аҳоли ва ёшларни бандлигини таъминлаш ва уларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун ҳар томонлама амалий ёрдам бериш ислоҳотларнинг бош мезонларидан бири сифатида қаралмоқда.

Хусусан ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, мавжуд билимларини ошириш ва имтиёзли кредитлар ажратиш муҳим омил ҳисоболанади.

Эндиликда ёшларга қўшимча имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда.

Жумладан “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ёшларда ижобий мотивация бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ҳамда малакаларни шакллантириш орқали орқали тадбиркорликка кенг жалб қилиш механизми амалга татбиқ этилмоқда.

Бугун Боёвут тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган семинарда “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки бошқарув раисининг ўринбосари Кaмолиддин Aтaев томонидан ёшларга “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни тизими тақдимот қилинди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Тақдимотда бизнес ва тадбиркорлик соҳасида зарур билим ҳамда малакаларни шакллантириш орқали уларнинг бандлиги таъминлашга масъул ташкилотлар, уларнинг вазифалари, ушбу механизмни амалга ошириш босқичлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Мазкур тизимни амалга татбиқ этишнинг биринчи босқичида тумандаги ёшлар ўртасида сўровнома ўтказилади. Бунинг телеграм ижтимоий тармоғида махсус гуруҳ ҳам ташкил қилинди.

Сўровномада ёшидан қатъий назар барча иштирок этиши ва ўз фикр-мулоҳаза ҳамда таклифларини билдириши мумкин.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Report Page