Халқни рози қилиш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир

Халқни рози қилиш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Президентимизнинг таъбири билан айтганда “Оддий одамлар бугунги кунда бўлаётган ўзгаришларни сезиши керак. Улар эртага эмас, бугун яхши яшашни истайди. Уларга бугун яхши шароит яратиб беришимиз керак”.

2021 йилда давлатимиз раҳбари томонидан аҳолининг бугунги ҳаёт даражасини кўтариш, инсон қадрини ҳақиқий мартабасига олиб чиқиш, энг муҳими, аҳолининг фаровон, бекаму кўст турмушидан рози бўлиб яшашини таъминлаш каби эзгу ва олижаноб ташаббуслар ўртага ташланди.

Аҳоли билан “маҳаллабай” ишлашни ташкил қилган сектор раҳбарлари маҳаллаларда аҳоли билан учрашиб, уларнинг хоҳиш-истаклари, қизиқишлари, дуч келаётган муаммоларига алоҳида эътибор бермоқда.

Бугун сектор раҳбарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар томонидан 1200 тага яқин хонадон ўрганилди.

Хусусан туман ҳокими Дилфуза Уралованинг секторидаги “Истиқлол” маҳалласида яшовчи “темир дафтар”га киритилган оилаларга 2 тонна кўмир беғараз етказиб берилди. Ундан ташқари биринчи тиббий ёрдам учун ас қотадиган 10 турдаги дори-дармон, тиббий ниқоб ва антисептик воситалар берилди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Давлатимиз раҳбарининг эзгу ташаббуслари, хайрли амаллари, изчил ислоҳотлари самарасидан, аввало, кўнгли ўксик, меҳр-мурувватга муҳтож, эҳтиёжманд юртдошларимиз баҳра олиб, берилаётган эътибор ва ғамхўрликдан рози ва мамнун бўлган оилалар ҳам талайгина. Айниқса буни “темир дафтар”га киритилган оилалар ҳолидан хабар олган инсонгина кўра олади ва тушуна олади.

Дарҳақиқат, ҳар бир инсон яхши яшаши, ҳаёти гўзал мазмун касб этиши — олий қадрият. Чунончи, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ана шу эзгу мақсад-муддаога қаратилган. Ўз навбатида, аҳоли билан ишлашни "маҳаллабай", "хонадонбай" ташкил қилиш — одамларни ўйлантираётган муаммоларни жойида кўриб ўзи ҳис этиш, уни қисқа муддатларда бартараф этиш, уларнинг турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page