Боёвут туманида илк маротоба тадбиркорлар учун "Давлат объектлари ярмаркаси" бўлиб ўтди

Боёвут туманида илк маротоба тадбиркорлар учун "Давлат объектлари ярмаркаси" бўлиб ўтди

@Boyovutliklar
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш бугунги кунда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг сўзлари билан айтганда, биз фақат фаол тадбиркорлик, тинимсиз меҳнат ва интилиш орқали тараққиётга, фаровон ҳаётга эриша оламиз.

Жорий йил 7 январь куни Боёвут қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи биносида Боёвут тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Кушаков, Сирдарё вилоят Давлат активларини бошқариш бошқармаси бошлиғи М.Қувондиқовлар бошчилигида туманда тадбиркор ва ишбилармонлар учун илк маротаба “Давлат объектлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари ярмаркаси” ташкил этилди. 

Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Ярмарка доирасида Президентимизнинг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилнинг 2 декабрдаги 963-сонли қарори билан Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборотлар берилди. Ҳозир барча давлат мулки объектлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини “е-ижро аукцион” электрон савдолари орқали сотиш йўлга қўйилган, тизим инсон аралашувисиз ҳалол рақобатни таъминлаш хусусияти билан ажралиб туради. Бироқ, ҳамма тадбиркорлик субъектлари ва ишбилармон фуқаролар ҳам ушбу электрон тизимдан самарали фойдаланиш тўғрисида тушунчаларга эга эмас. Ушбу ярмаркада тадбиркорларга е-ижро аукцион буйича зарурий тушунтириш ва тавсиялар берилди. 

Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Ярмарка доирасида ҳар бир йўналиш бўйича мутасадди идоралар вакиллари ҳам таклиф этилиб, улар томонидан тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб берилди.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page