Бугун Боёвут туманида “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низом ижросига бағишланган мажлис бўлиб ўтди

Бугун Боёвут туманида “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги Низом ижросига бағишланган мажлис бўлиб ўтди

@Boyovutliklar
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди. Қарор билан Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

Бугун Боёвут туманида ўрказилган мажлис ушбу қарор билан тасдиқланган Низом ижросига бағишланди.

Унда ички ишлар бўлими, туман ҳокимлигининг мутахассислари, туман адлия бўлими, туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” фонди,туман ФҲДЁ, туман ДСЭНМ вакиллари иштирок этди. Шунингдек, тумандаги мавжуд тўйхона ва ресторан эгалари таклиф этилди.

Туман ИИБ бошлиғи – 3-сектор раҳбари Х.Бекмуродов, туман Адлия бўлими бошлиғи Ж.Шамирзаев ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ў.Сарибоевлар йиғилганларга юқоридаги Низом талаблари ҳамда уни туманимизда ижросини таъминлаш механизмини тушунтириб ўтди.

Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Мажлисда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттирган тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, исрофгарчилик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар кўзга ташланаётганлиги, бундай салбий иллатларга барҳам бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, шунингдек фуқаролар йиғинларида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларнинг ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссиялар тузилганлиги ҳақида айтиб ўтди.

Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati
Foto: Boyovut tumani hokimligi axborot xizmati

Дарҳақиқат, баъзи фуқаролар тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни дабдаба билан ўтказишни қўшнилар, қариндошларнинг танқидларидан, қоралашидан, умуман олганда, жамоатчилик босимидан халос бўлиш воситаси сифатида тушунмоқда. Ваҳоланки, бундай тадбирлар яқин қариндошлар ўртасида қарздорликнинг вужудга келишига ва оқибатда кескин зиддиятларга олиб келмоқда.

Аксарият аҳоли, айниқса, хотин-қизларнинг онгида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда қиз томоннинг сарф-харажатлари қанчалик юқори бўлса, қайнона-келин муносабатлари шунчалик яхши бўлади, деган нотўғри тасаввур тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Юқоридаги муҳокама юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Унга мувофиқ бу каби мажлислар ҳар бир маҳаллада ўтказилишига келишиб олинди.


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page