Сирдарё вилояти аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам янада такомиллаштирилади. Ҳукуматнинг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Сирдарё вилояти аҳолисига кўрсатилаётган тиббий ёрдам янада такомиллаштирилади. Ҳукуматнинг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси эълон қилинди.

@Boyovutliklar
Foto: kun.uz

2020-2022 йилларда Сирдарё вилояти аҳолиси ўртасида касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта аниқлаш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишнинг замонавий механизмларини жорий қилиш юзасидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари билан биргаликда:

вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш, уларнинг амалиётига тиббий ёрдамнинг замонавий усуллари ва технологияларини жорий этиш юзасидан амалий ёрдам берилишини таъминлайди;

марказларнинг филиаллари, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларининг ихтисослаштирилган бўлимлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига касалликлар профилактикаси ва уларни барвақт аниқлашда, шунингдек, тегишли ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатишда кўмаклашади;

марказларнинг етакчи мутахассислари иштирокида вилоят ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида сайёр консультациялар, маҳорат дарслари ва амалиётлари, шунингдек, мураккаб жарроҳлик амалиётларини мунтазам равишда ўтказиб боради;

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти билан биргаликда тизимли равишда ихтисослаштирилган вилоят тиббиёт муассасаларининг тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, шунингдек, клиник ординатура, базавий докторантурада тор мутахассислик кадрларини тайёрлаш ишларини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Қўчқоров) бюджет маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминлайди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умрзоқов), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Мирзаев) билан биргаликда аҳоли ўртасида юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта аниқлаш, профилактик тиббиёт асосларини амалиётга жорий этишда ҳомийлик маблағларини кенг жалб қилиш чораларини кўрадилар.


(Манба: kun.uz)


Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page