Боёвут туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаати мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар бошлаб юборилди

Боёвут туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаати мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар бошлаб юборилди

@Boyovutliklar
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Боёвут тумани ҳокимилигида бўлиб ўтган ўқув-семинарида туман фаоллари, депутатлар, тегишли ташкилот раҳбарларидан шакллантирилган тарғибот гуруҳи аъзолари иштирок этишди.

Семинарда Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги вилоят бўлими раҳбари Ш.Зайниддинов ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари сўзга чиқиб, режалаштирилган тадбирларнинг аҳамияти ва долзарблиги юзасидан тушунчалар берди.

Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги
Фото: Боёвут тумани ҳокимлиги

Биламизки, Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинди.

Шунингдек, ёшларга бўлган эътибор, жойлардаги маҳаллий кенгашларда, маҳаллий раҳбарлар, умуман, бутун мана шу муҳит ёшларга эътибор қилиш иккинчидан, пандемия пайтида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича бошлаган катта-катта ишларни давом эттириш бош мақсад қилинган. Ёшлар  масаласи энг устувор вазифа сифатида қараладиган жорий йилда, халқимиз турмуш шароитини янада яхшилаш йўлида ижтимоий-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилади.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page