Мурожаатга жавоб ...

Мурожаатга жавоб ...


@sizdantelegram СИРДАРЁ – “Қайта-қайта мурожаатларга қарамай, газ баллонлари вақтида етказилмаяпти” Мутасаддилардан амалий ҳаракат кутамиз”. деб номланган мурожжатга жавоб.

@sizdantelegram ижтимоий тармоғи орқали Сирдарё тумани Бахт шахридаги номаълум мурожаатчи томонидан “суюлтирилган газ таъминотидаги муаммолар” юзасидан қилган мурожаати бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

        Сирдарё тумани Бахт шахрида жойлашган барча МФЙларнинг истеъмолчиларига бугунги кунда белгиланган фонд доирасида узлуксиз табиий газ етказиб берилаётганлиги сабабли ушбу ҳудудлардаги аҳоли истеъмолчиларига суюлтирилган газ билан таъминлаш режалаштирилмаган.

        Юқоридагилардан келиб чиқиб, ижтимоий тармоғи орқали исми шарифи номаълум бўлган фуқаронинг қилган мурожаатини ўрганиб чиқиш ва яшаш манзилининг ноаниқлиги учун Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги” қонунининг 29-моддаси 1-бандига асосан ушбу мурожаат аноним тарзда бўлганлиги сабабли кўриб чиқиш ва унга аниқлик киритишнинг имкони бўлмади. Шунингдек, ушбу аноним тарзда бўлган мурожаат жорий йилнинг 25 феврал куни ҳам кузатилган бўлиб, жамиятнинг маъсул ходимлари томонидан ижтимоий тармоғи орқали раддия кўринишдаги хат орқали маълумот тақдим этилган.(илова қилинади)

        Шу билан бирга, 2020 йилнинг 11 март ҳолатига суюлтирилган газ билан таъминланадиган худудлардаги истеъмолчиларга жами 134,8 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда бугунги кунга қадар 138,6 тонна суюлтирилган газ етказиб берилганлиги маълум қилади.


"Ҳудудгаз Сирдарё" МЧЖ

Report Page