БЛОГЕР ВА ТАЛАБА-ЁШЛАР

БЛОГЕР ВА ТАЛАБА-ЁШЛАР

Зиёдулла Саъдуллаев

“БЛОГЕР ВА ТАЛАБА-ЁШЛАР”

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Ўзбекистон ёшлар итифоқи “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси етакчилар Кенгаши ҳамда “Ёшлик” шаҳарча ҳокимлиги ташаббуси билан шаҳарча ҳудуддида жойлашаган “Талабалар медиа ижтимоий фаолияти ва маданий дам олиш маскани”да “БЛОГЕР ВА ТАЛАБА-ЁШЛАР” учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда талаба-ёшлар, 2004 йилдан буён «Заковат» интеллектуал клубининг аъзоси, сўнгги 10 йилда 8 марта Олий лига финалида иштирок этиб, улардан 4 тасида жамоаси билан чемпион бўлган, 2016 йили «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланган, 2012 йилдан буён «Xushnudbek.uz» шахсий сайтини юритаётган, 2014 йили «Олтин қалам» IX Миллий мукофоти номинацияси совриндори, «Жамият ва мен», «MIT.UZ — Миллий интернет фестивали», «Интернет фестивали» каби танловлар ғолиби бўлган ҳуқуқшунос/ блогер Хушнуд Худойбердиев учрашди.

Талаба-ёшлар билан блогер ким?, олий таълим тизимидаги ислохотлар, талабалар турар жойлари, супер контракт, сиёсий партияларнинг сайловолди платформаси, олий таълимдаги қабул квоталари, малакали кадрлар етишмовчилиги мавзуларида, шунингдек китобхонликни кенг тарғиб этиш юзасидан мулоқот олиб борган Хушнудбек Худойбердиев кўплаб саволларга жавоб берди.

Бу учрашув талаба-ёшларга жуда катта таъсир ўтказганини кўриш унчалик қийин бўлмади. Бугуннинг мавзуси долзарб, эртага унданда мураккаброғ, агар бугун эътиборсиз бўлиб, жамиятдаги ўзгаришларга муносабат билдирмас эканмиз, бизнинг ўрнимизга хулоса қиладиганлар кўпайиб қолади.

Ҳар бир ёш севиб китоб ўқиши, билим олиши, ўз устида тинмасдан меҳнат қилиб ишласагина юксак марраларни забт эта олади. Бу учун эса хамма шароит яратилган. Жуда кўплаб бахсли мунозараларга бой бўлган учрашувдан сўнг талаба-ёшлар томонидан, яна бир бор, имкони бўлса тизимли равишда шундай учрашувлварни ўтказиш юзасидан таклифлар тушди. Ушбу учрашувни юқори савияда ташкил этишдаги ҳамкорлиги ва кўмаги учун Хушнудбек Худойбердиевга Ўзбекистон ёшлар итифоқи “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси Кенгаши ҳамда “Ёшлик” шаҳарча ҳокимлиги ўз миннаддорчилигини билдиради.  

Report Page