2035 йилгача Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамалари якунланмоқда

2035 йилгача Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияси лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамалари якунланмоқда


Жорий йилнинг май-июнь ойларида «Buyuk Kelajak» ХННТ томонидан 2035 йилгача Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияси лойиҳасинининг жамоатчилик муҳокамалари ташкил этилди.

Стратегия мақсадлари

Ҳозирги шиддатли замонда мамлакатнинг узоқ муддатли ривожланиш моделини белгилаш ва барча соҳаларда изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб қувватлаш зарур. Ўзбекистон Республикасининг 2035 йилгача ривожланиш стратегияси «Buyuk Kelajak» экспертлари томонидан ишлаб чиқилиб, мамлакатимизни дунёнинг иқтисодий ривожланган 50та мамлакатига киришини таъминлашга қаратилган. Контсепция давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, инновациялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш каби асосий йўналишларни ўз ичига олади.

Ҳужжат ким томонидан ва қай тарзда ишлаб чиқилган?

Стратегия лойиҳасини ривожланган мамлакатларда яшовчи, турли соҳаларда профессионал тажрибага эга бўлган «Buyuk Kelajak» экспертлари ишлаб чиқдилар. Стратегия устида ишлаш ёндашувлари, таклифлар ва Стратегия контсепцияси лойиҳаси «Ўзбекистон 2035» биринчи ва иккинчи халқаро форумлари доирасида муҳокама қилинди. Муҳокамаларда депутатлар, давлат органлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар вакиллари ва экспертлар иштирок этди. Олинган тавсиялар асосида Стратегия контсепциясининг лойиҳаси такомиллаштирилди.

Жамоатчилик муҳокамалари нима мақсадда ташкил этилди?

Стратегия лойиҳасига жамият ҳаётининг асосий жабҳаларига оид таклиф ва тавсиялар киритилганлиги сабабли, кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганиб чиқиш зарур деган тўхтамга келинди. Шунинг учун Ўзбекистонда яшовчи жинси, касби ва миллатидан қатъий назар барча учун ҳужжат мазмуни бўйича фикр билдириш ва баҳолаш имконияти яратилди.

Жамоат муҳокамалари қандай ўтказилди?

Жамоатчилик муҳокамалари доирасида «Buyuk Kelajak» экспертлари ЖИДУ, ТДЮ, Тошкент Халқаро Вестминстер Университети, Ўзбекистон банк ва молия академияси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби ва бошқа олий таълим муассасаларида Стратегия бўлимларининг тақдимотларини ўтказдилар. Учрашувларда магистрантлар, докторантлар ва ўқитувчилар иштирок этишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Тадбирда Стратегия контсепциясининг материаллари муҳокама қилинди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларни экспертларга беришди ва ўз таклиф ва тавсияларини билдиришди.

Жамоатчилик муҳокамалари давомида олинган изоҳлари, шарҳ ва тавсиялар экспертлар, стрим-раҳбарлари ва «Buyuk Kelajak» мувофиқлаштириш кенгашининг аъзоларидан иборат бўлган махсус ташкил этилган комиссияга топширилади. Комиссия иши якунлангач, Стратегия контсепциясининг лойиҳаси мамлакат раҳбариятига тақдим этилади.

Шарҳларни қабул қилиш 2019 йил 26 июнь куни тўхтатилади. Унгача сизда ўз фикр ва мулоҳазаларингизни сайтда қолдириш имконияти мавжуд:

www.uzbekistan2035.uz/uz

«Buyuk Kelajak» экспертлар кенгашига доир янгиликларни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг:

Telegram: t.me/officialBuyukKelajak

Youtube: youtube.com/c/BUYUKKELAJAK

Facebook: fb.me/INGOBuyukKelajak

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page