Бишкекда юк самолёти қулаши оқибатида 30 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди

Бишкекда юк самолёти қулаши оқибатида 30 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди


Vayvooo ))

Фото: RIA

Бишкек яқинида 16 январь эрталабки вақт юз берган авиафалокат оқибатида 30 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

Turkish Airlines авиакомпаниясининг Гонконг-Бишкек рейсини бажараётган Boeing 747 юк самолёти Бишкекдаги Манас аэропортига қўниш вақтида фалокатга учраган. Маълумотларга кўра, самолёт аэропорт яқинидаги дала ҳовлилар жойлашган қишлоққа қулаган. 

"Айни вақтда самолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар бўйича маълумотлар аниқлаштирилмоқда, бироқ гап маҳаллий аҳоли ва самолёт экипажидан бўлган камида 30 киши ҳақида кетмоқда", деб айтилган хабарда.


Маълумотларга кўра, воқеа жойига Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнебеков ва соғлиқни сақлаш вазири Талантбек Батиралиев етиб келган. Қутқарув ишларини ўтказиш бўйича штаб ташкиллаштирилган.


Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, самолётнинг қулаши оқибатида иккита уй ёниб кетган. Ҳозирда маҳаллий аҳоли орасидан 20 дан кўпроқ одам, жумладан 6 нафар бола ва самолёт экипажининг 3 аъзоси ҳалок бўлгани маълум. 5 киши оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. 

Охирги маълумотларга кўра, воқеа жойида чиққан ёнғин бартараф этилган, воқеа жойи вайроналардан тозаланмоқда. 



Manba: Kun.uz

Report Page