"БИОГРАФИЯ"

"БИОГРАФИЯ"

13 июля 2020 от Сайёра Хатамова

@ruhiy_rivoj_group

Сайёра Хатамова "Биография"

✅ педагог-психолог

✅ парапсихолог

 ✅ оила психологияси бўйича мутахассис

✅ индивидуал консультант

 ✅психодиагност

Сайёра Хатамова Тошкент вилояти Оққўрғон туманида 1986 йил 13 январда зиёлилар оиласида таваллуд топган. 

Болалигидан шоиртабиатлилиги, оддий нарсалардан ҳам ҳайратлана олиши ва ҳиссиётларга бойлиги инсон руҳиятини ўрганишига, психология оламига кириб келишига сабаб бўлган.

2004 йил Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университетининг педагогика~психология факультетига муваффаққиятли ўқишга киради. 

✅ умумий психология

✅ ёш даврлари психологияси

✅ ижтимоий психология

✅ оила психологияси йўналишларини ўқиб, 2008 йил бакалавр дипломини қўлга киритиб, педагог-психолог мақомига эга бўлади. 


Кўп йиллар касб-ҳунар таълими тизимида амалиётчи психолог сифатида фаолият олиб борган. 

Бир неча марта малака ошириб, оила қуриш арафасида турган ўсмир, йигит ва қизларга оила психологияси фанидан дарс бериб келган. 

Ҳозирда С. Хатамова оилали, меҳрибон она. Кўплаб вазиятлар ва икки инсон ўртасидаги муносабатлар яхшиланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 



Қалб касбига бўлган қизиқиш ўз устида тинмай ишлашга чорлайди. Айни дамда Исроил давлати "Келажак инсонлари академияси" ўқувчиси Талиа Халабанинг тўғридан-тўғри шогирди, ноёб қобилятлар устида ишлаб ўз малакасини оширмоқда.

А.Энштейн айтганидек, "Ҳаётингизда мўъжиза йўқ, деб яшашингиз мумкин ёки бутун ҳаётимиз мўъжизаку, деб яшашингиз мумкин. Танлов ўзингизники, иккинчи танлов ҳаётингизни мўъжизавий ўзгаришларга тўлдиради"- дейди!

Ҳаётдаги шиори "Кўкдаги Буюк Мўъжизага фақат ишонинг"!

Психологга боғланиш ва мурожаат👇👇👇

@psixolog_Sayyora

Report Page