Big Data

Big Data

Shakhbozbek

​Катта ҳажмли маълумотлар (Big Data) ёки XXI асрнинг "янги нефти"


Барчамиз бепул фойдаланаётган, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, турли хил илова ва хизматлар қайси маблағлар ҳисобидан "кун кўради"?

Баъзи-баъзида уларда кўрсатилаётган рекламалар, харажатларини қоплаб яна қўшимча фойда олишга ҳам етадими? деган саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.


АҚШда тақиқланиши режалаштирилаётган, 2018 йилнинг ёзида ишга туширилган қисқа ҳазил (прикол) видеолардан иборат TikTok ижтимоий тармоғининг нархи 30 дан 50 миллиард долларгача баҳоланмоқда. Бу ҳали, ижтимоий тармоқнинг аудиторияси 80-100 млн.кишини ташкил этадиган Америкага қарашли бўлинмасининг нархи (таққослаш учун, мамлакатимиз олтин-валюта захираси 32,3 млрд АҚШ долларини ташкил этади).


Катта аудитория бу катта ҳажмли маълумотлар (Big Data) дегани

Катта ҳажмли маълумотлар (Big Data) - бу доимий ва катта ҳажмдаги маълумотларнинг тўплами. Улар тўпланади, қайта ишланади ва таҳлил қилинади, натижада аниқ тасаввур пайдо бўлади.


Интернетдаги катта ҳажмли маълумотлар, турли гуруҳ ва миллат фойдаланувчилари ўзини қандай тутиши, нималарга эътибор беришлари ва таркиб (контент) билан қандай муносабатда бўлишларини кузатиш учун фойдаланиш мумкин.

Бу каби маълумотларнинг бозори анча чаққон ва учинчи томон харидорлари ушбу маълумотлардан турли мақсадларда фойдаланишлари мумкин.


Аниқлаштириш: биринчи шахс - ўз маълумотларини бирор ресурс (тармоқ) ёки иловага жойлаштирадиган фойдаланувчи. Шу билан бирга, у ушбу маълумотни иккинчи шахс - яъни ресурс эгалари томонидан қайта ишлашга розилик беради (келишувда тасдиқ белгисини қўяди). Учинчи томон - ресурс эгалари фойдаланувчи маълумотларини узатиши ёки сотиши мумкин бўлганлар (сотиб олувчи). Бу кўпинча фойдаланувчи шартномасида ёзилган бўлади, лекин ҳар доим ҳам эмас.


Учинчи томон - бу тижорат мақсадида маълумотларни сотиб оладиган компаниялар ёки хакерлар. Компаниялар маълумотларни фақат ўзингиз рухсат берган бўлсангиз, (келишувда тасдиқ белгисини қўйиш) қўлга киритишлари мумкин. Албатта, хакерлар ҳеч қандай рухсатлардан фойдаланмайдилар, улар шунчаки серверларда сақланган маълумотлар базаларини бузиб киришади.


Нима учун компаниялар катта ҳажмли маълумотлардан фойдаланадилар?

Катта ҳажмли маълумотлар тижорат соҳасида ўнлаб йиллар давомида ишлатилган, аммо унинг оқими ҳозиргидек қизғин бўлмаган. Бу, масалан, кузатув камераларидаги ёзувлар, GPS-навигаторларнинг маълумотлари ёки онлайн тўловлар. Энди ижтимоий тармоқлар, онлайн хизматлар ва иловаларнинг ривожланиши билан буларнинг барчасини бир-бири билан боғлаб ва аниқ тасаввурга эга бўлиши мумкин. Масалан, бўлажак мижозлар қаерда яшашади, нимани томоша қилишни яхши кўришади, дам олишга қаерга боришади ва қандай автомобил маркаси бошқаришади ва ҳ.к.з.


Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, катта ҳажмли маълумотлар ёрдамида компаниялар биринчи навбатда рекламаларни тўғри йўналтиришни хоҳлашади. Яъни, маҳсулот, хизмат ёки алоҳида вариантларни фақат керакли аудиторияга таклиф қилиш ва ҳатто маълум бир фойдаланувчи учун маҳсулотни созлаш. Бундан ташқари ҳам катта ҳажмли маълумотлардан фойдаланишнинг турли хил усуллари мавжуд.


Катта ҳажмли маълумотлар бизга қандай ёрдам беради?

Унинг фойдаланувчилар учун яхши томони ҳам бор. Масалан, ўз худудимизда зарур бўлган хизматлар, таклифлар ва чегирмаларни олишимиз. Ёки ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, турли хил илова ва хизматлардан бепул фойдаланишимиз мумкин. 


Катта ҳажмли маълумотларга, шахсий маълумотлар кирмайди. Яъни, улар орқали фойдаланувчиларнинг аниқ кимлигини билиб бўлмайди. Маълумотлар умумий бўлади.

Telegram тармоғининг, катта ҳажмли маълумотларини учинчи томонга сотиши ҳақида ҳозирча маълумотлар учрамаган. Шу сабаб нимадан фойда олиши номаълум


#маълумот #мулоҳаза

Report Page