Жаҳон чемпионатидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди

Жаҳон чемпионатидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди

Kun.uz
Фото: Reuters

Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

G гуруҳида Бельгия ва Тунис терма жамоалари беллашди. Ўйин европаликларнинг катта устунлиги остида ўтди ва 5:2 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан тугади. Бельгияликлар таркибида Лукаку ва Азар ўйинда 2та голуришга муваффақ бўлишди.

Бу натижадан сўнг, Бельгия 6 очко жамғариб, кейинги босқичга чиқиш учун жуда яхши имкониятга эга бўлиб турибди. Агар гуруҳнинг яна бир ўйинида Англия Панамага ютқазмаса, Бельгия 1/8 финалга йўл олади.

ЖЧ-2018, G гуруҳи 

Бельгия – Тунис 5:2 

23 июнь, Москва, «Откритие Арена» 

Голлар: 1:0 – 6, пенальти Азар, 2:0 – 16 Лукаку, 2:1 – 18 Бронн, 3:1 – 45 Лукаку, 4:1 – 51 Азар, 5:1 - 90 Батшуайи, 5:2 - 90+3 Хазрий. 

Бельгия – Куртуа, Боята, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, де Брюйне, Феррейра Карраско, Витцель, Азар (Батшуайи, 68), Мертенс, Лукаку (Феллайни, 59).

Тунис – Бен-Мустафо, С.Бен-Юсуф (Беналуан, 41), Маалул, Бронн (Нажжиз, 24), Мериаҳ, Кавий, Сукирий, Хазрий, Сассий (Сулитий, 59), Бадрий, Ф.Бен-Юссеф.

Огоҳлантириш: Сассий (14).





Report Page