Beeline абонентларига чексиз интернет тўпламларини таклиф этади!

Beeline абонентларига чексиз интернет тўпламларини таклиф этади!


Beeline Uzbekistan телекоммуникацион оператори 4G тармоғида чексиз интернетга эга иккита интернет-тўпламнинг ишга туширилгани ҳақида эълон қилди.

«4G UNLIM KUN» ва «4G UNLIM OY» интернет-тўпламлари мос равишда 10.000 сўм ва 50.000 сўм бўлиб, абонентларга интернетдан чекловларсиз, кун давомида ва максимал тезликда фойдаланиш имкониятини беради.

«Мазкур маҳсулот жуда ноёб. Абонент интернетдан қанчалик фаол ва қандай мақсадларда фойдаланганига қараб, ўзига мос вариантни ўзи танлайди. Агар унга бир кун ёки фақат танланган кунлар учун чексиз интернет керак бўлса, унда «4G UNLIM KUN» интернет тўплами мос тушади. Агар бутун ой давомида чекловларсиз интернет керак бўлса, абонент «4G UNLIM OY» тўпламини улайди. Шундай қилиб, интернет учун кунлик ёки ойлик тўлов билан абонент 4G тармоғидан ўзига қулай бўлган ҳолда фойдаланади», – дея воқеани шарҳлади Beeline Uzbekistan'нинг маркетинг бўйича директорининг в.в.б. Абдулазиз Мансуров.

Эслатиб ўтамиз, Beeline доимий равишда абонентларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш стратегиясини амалга оширмоқда. Компаниянинг техник мутахассислари ҳозирги шароитда абонентлар учун уяли алоқа, шунингдек барқарор ва сифатли интернет хизматлари жуда ҳам муҳимлигини тушунадилар. Ахир, сифатли интернет хизматининг тақдим этилиши бизнесда ҳам, таълимда ҳам, ҳордиқ чиқаришда ҳам чексиз имкониятларни тақдим этади. Шу сабабли, ушбу давр мобайнида улар узоқ масофадаги аҳоли пунктларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, бутун мамлакат бўйлаб янги алоқа объектларини қуриш ва ишга туширишни жадаллаштириш учун барча имкониятларни ишга солмоқдалар.

Шундай қилиб, 2020 йил бошидан буён компания 1600 дан ортиқ турли хил технологияларнинг базавий станцияларини ишга туширди. Компания йил охирига қадар камида 1200 янги алоқа воситаларини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, 2020 йилнинг биринчи ярмида LTE тармоғи 35 фоизга ўсди, бу нафақат қамровни оширишга, балки тармоқ сиғимини сезиларли даражада оширишга имкон берди. Йил бошидан бери LTE тармоғида ўртача тезлик 45 фоизга ошди. Шу билан бирга, сўнгги бир йилда LTE тармоғида трафик икки баравар кўпайди. 

Чексиз интернет-тўпламларга қайтар эканмиз, улар 4G тармоғида олдиндан тўлов тизими абонентлари учун амал қилади. Кунига атиги 10.000 сўм эвазига «4G UNLIM KUN» тўпламини улаш учун *110*55# USSD-кодини териш лозим.

Ойига атиги 50.000 сўм эвазига «4G UNLIM OY» тўпламини улаш учун *110*56# USSD-кодини териш лозим.

Интернет-тўпламлар ҳақида батафсил маълумот: beeline.uz/uz/4g-unlim

Сайт: www.beeline.uz

Facebook: fb.com/beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/uzbeelineuzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page