Beeline Uzbekistan Жиззахдаги 8-сонли мактабни модернизациялашда фаол иштирокчи бўлди!

Beeline Uzbekistan Жиззахдаги 8-сонли мактабни модернизациялашда фаол иштирокчи бўлди!


Beeline Uzbekistan Жиззах шаҳридаги 8-сонли ўрта мактабни модернизация қилиш, шунингдек, уни янги замонавий технологиялар билан бепул жиҳозлашда ўз ҳиссасини қўшди. Компания IT-ускуналар ва компютерлар билан таъминлаш учун 700 миллион сўмдан ортиқ маблағ киритди. Бундай ёрдамнинг асосий мақсади – болаларни сифатли таълим олишлари учун шароит яратиш ва ҳар бир ўқувчининг қобилиятларини очиб бериш, уларни юқори технологияли дунё ҳаётига тайёрлашдир.

Мактабнинг очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, халқ таълими вазирликлари раҳбарлари, Жиззах вилояти ҳокими, тегишли идора ва муассасалар вакиллари, ҳамда Beeline Uzbekistan ходимлари иштирок этишди.

1984 йилда ташкил этилган таълим муассасасини реконструкция қилиш Президентнинг 2020 йил 6 октябрдаги Қарорига мувофиқ 2020 йил 7 декабрда бошланди. Тадбирда иштирокчилар таъкидлаганларидек, сўнгги ойлар ичида бу ерда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ҳозир бу ўқув даргоҳи негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган мактаб мавжуд. Яқин келажакда бундай мактабларни вилоятнинг бошқа туманларида ҳам очиш режалаштирилган.

«Компаниямиз томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар орасида юқори ижтимоий аҳамиятга эга ва фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилайдиганлар алоҳида ўрин тутади. Биз нафақат Ўзбекистонда, балки VEON компаниялари гуруҳи фаолият юритадиган дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам кўплаб ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаймиз. Яқин келажакда иқтидорли инсонлар этишиб чиқадиган, ишончим комил-ки, жамиятимизнинг кўплаб соҳаларида талабга жавоб берадиган мутахассис бўлиб этишадиган ушбу мактабни замонавий таъмирлашда ўз ҳиссамизни қўшганимиздан хурсандмиз. Бу Жиззах вилояти ёш авлодининг янги марраларни забт этишлари учун яхши асосдир. Айниқса, Ўзбекистон Президенти томонидан «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилинган 2021 йилда жуда ҳам долзарб. VEON компаниялари гуруҳи давлатимиз раҳбарининг ташаббусини қўллаб-қувватлайди ва ушбу йўналишдаги дастур ва лойиҳаларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёр», – деб шарҳлайди Сардор Мухаммедалиев, Beeline Uzbekistan давлат органлари билан ўзаро алоқалар бўйича директори.

Янгиланган таълим муассасасидаги собиқ синфлар базасида ёруғ ва кенг компютер синфлари, информатика ва робототехника, киберспорт хоналари ташкил этилди. Бу ерда ўқувчилар маҳаллий ишланмалар устида ишлашлари, IT-технологиялар, ахборот хавфсизлигини ўрганиш ва катта маълумотлар билан ишлаш имкониятига эга бўлиб, кўплаб янги ва қизиқарли нарсаларни билишлари мумкин. Замонавий ўқув хоналари интерактив сенсорли панеллар ва экранлар, электрон таблолар билан жиҳозланган, янги компютерлар Интернетга уланган. Синфларнинг ҳар бир элементи пухта ўйланган ва мутлақо хавфсиз, иложи борича самарали ва ўта ишончли бўлиши учун яратилган.

Жиззах шаҳридаги 8-сонли мактаб раҳбариятининг билдирган миннатдорчилиги Beeeline Uzbekistan жамоасининг белгиланган мақсад ва вазифаларни ҳал этишда хизматлари ва профессионал ёндашувларини тасдиқлайди.

«Beeline» компанияси бизнинг мактабимизни модернизация қилишда иштирок этиши маълум бўлганида, жуда хурсанд бўлдик, чунки компания мамлакатимиздаги eтакчи халқаро компаниялардан бири эканлигини биламиз. Бу янгиликларга бой ва самарали шериклик бўлди: компания ходимлари ҳар куни бу eрга келиб, иш жараёни қандай кетаётгани билан қизиқиб, муаммоларни жойида ўрганиб ҳал қилдилар ва юз бераётган ўзгаришларга зудлик билан жавоб қайтаришди. Берилган имкониятлар ўқувчиларнинг ҳаётий тажрибасини кенгайтиради, уларнинг ҳиссий дунёсини бойитади ва ўзига бўлган ишончини оширади. Биз қўллаб-қувватлаш ва ҳомийлик учун «Beeline»дан миннатдормиз!» - дейди мактаб директори Дилшод Мухаммадиев.

Болаларнинг ўзлари ҳам қувончларини яширмадилар.

Абдулҳамид Маджитов (5-синф ўқувчиси): «Мен информатика фанига қизиқаман. Ҳозир мактабнинг ҳар бир синфида янги замонавий компютерлар бор, бундан жуда хурсандман. Энди биз турли хил компютер дастурларини ўрганмоқдамиз, фойдали кўникмаларни ва билимларни эгаллаяпмиз. Мактабимизда яхши ўқишимиз учун барча шароитлар мавжуд. Келажакда дастурлашни ўрганиб, Ўзбекистонда тиббиётда мураккаб операцияларни енгиллаштириш учун янги дастур яратмоқчиман».

Мактабнинг очилиш маросимида Beeline Uzbekistan «Бир миллион дастурчи» мегалойиҳаси ғолибларига ҳам эсдалик совғаларини тақдим этди. Ушбу лойиҳанинг «Топ 100»талигига кирган ўқитувчилар, «Nanodegree» грантлари эгалари, шунингдек, ихтисослаштирилган мактабга кириш учун энг юқори натижаларни кўрсатган ўқувчилар мукофотланди.

Таъкидлаш жоизки, Beeline Uzbekistan томонидан ҳамкорлик фақат таълим муассасасини модернизация қилиш билан чекланиб қолмайди. Келгусида компания ушбу мактаб билан яқин алоқаларни ўрнатиш максадида. Бундан ташқари, Beeline Uzbekistan телекоммуникация ва IT-соҳаларида ўзининг кўп йиллик халқаро тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр. Шунингдек, компания мактаб битирувчиларини амалиётга таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Яна бир яхши янгилик – Beeline Uzbekistan «Ustoz Start» ва «Ustoz Profi» тариф режаларига уланишда янги абонентлар учун, хусусан бутун Жиззах вилояти ўқитувчилари учун акция бошланганлигини эълон қилади. Жорий йилнинг 12 февралидан 12 мартигача ушбу акция доирасида уланган ҳолда, таълим ходимлари 30 кун давомида қўшимча 5 Гб, шунингдек, «Beeline»дан номинал қиймати 210.500 сўмга тенг «олтин» рақамни сотиб олиш учун 100% чегирмага эга бўладилар.


«Unitel» МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan – бош қароргоҳи Амстердамда (Голландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON – бу 9 та мамлакатда 212 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини етказиб берувчи компания. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида рўйхатга олинган.

Beeline Uzbekistan'да 1,7 мингдан ортиқ ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1,2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди.

Beeline савдо белгиси Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,8 миллиард доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган.

Сайт: beeline.uz 

Facebook: fb.com/beeline.uz 

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/uzbeelineuzb

Twitter: twitter.com/beeline_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page