Тил – миллат кўзгуси

Тил – миллат кўзгуси

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан республика ҳамда вилоятимизнинг барча жабҳаларида, корхона, муассаса ва ташкилотларда миллий қадриятларимизга, она тилимизга муҳаббат ва садоқатни аҳоли, айниқса ёшлар онгига чуқур сингдиришга қаратилган маданий тадбирлар, бадиий учрашувлар ташкил этилмоқда. Мазкур тарихий ҳужжатга асосан она тилимиз мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди. Зеро, тил борки-китоб бор, китоб борки-адабиёт бор, адабиёт борки-халқ бор. Тарихни, аждодлар меросини, илмни авлоддан авлодга етказишда китобнинг ўрни беқиёс. Шу маънода  ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, мутолаа орқали уларнинг дунёқарашини кенгайтириш, тилга муносабатини шакллантириш мақсадида китоб ярмаркаси ташкил қилинди. 

Buxoro.uz
Buxoro.uz

Тадбир доирасида ИИВ Бухоро академик лицейи ўқувчилари томонидан тайёрланган кўргазмали ўқув машғулотида буюк адибларимизнинг миллат, тил ва уни ардоқлаш борасидаги панд-насиҳатлари, шеърлари ёд олинди. Саҳна кўринишлари орқали тилимизнинг нақадар чуқур тарихга эга эканлиги намойиш қилинди.

Buxoro.uz

 Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, таниқли ижодкорлар ва маънавият тарғиботчилари иштирокида бўлиб ўтган “Маънавият ва маърифат дарси” адабий кечага айланди.

Buxoro.uz

Самимий суҳбат жараёнида маърифат намоёндалари иштирокчиларга тилимиз тарихига оид маълумот берибгина қолмай, ўзларининг шеърларидан намуналар ўқидилар. Қувонарлиси, ходимлар орасида ҳам адабиётга бефарқ бўлмаган ҳамкасбларимиз томонидан Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Огаҳий, Машраб сингари намоёндалар ижод намуналаридан парчалар айтилди.

Buxoro.uz

Вилоят ИИБ ахборот хизмати

Report Page