Чорсуда бозорида содир бўлган Миллий гвардия ходимлари иштирокидаги видео юзасидан расмий изоҳ берилди

Чорсуда бозорида содир бўлган Миллий гвардия ходимлари иштирокидаги видео юзасидан расмий изоҳ берилди

BB_Tulyaganov

Ижтимоий тармоқда бир нечта Миллий гвардия ходимлари ёш йигитга нисбатан куч ишлатиб, олиб кетмоқчи бўлгани ва бунга ён-атрофдаги одамлар кескин норозилик билдираётгани акс этган видео тарқади.

Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармасининг маълум қилишича, мазкур воқеа 22 ноябрь куни Шайхонтоҳур туманидаги «Эски жува» деҳқон бозори ҳудудида содир бўлган.

Унга кўра бозор ҳудудида жамоат тартибини сақлаш юзасидан хизматга жалб қилинган Миллий гвардия хизматчиларига бозорда бир фуқаро мурожаат қилиб, шу ердан пиротехника воситаси сотиб олиш учун сотувчига 260 минг сўм пул берганлигини, лекин сотувчи унга пиротехника маҳсулотини бермасдан, қочиб кетганлиги ҳақида шикоят қилган».

Сотувчи билан ҳаридор ўртасидаги ушбу ҳолатни кузатиб турган бир гуруҳ бошқа шахслар сотувчи томонини олиб мурожаатчини шу жойнинг ўзида ҳақоратлаганлар ва пиротехника воситаси сотувчиси тарафини олганлар.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари бозор ҳудудида жанжал кўтарган ушбу фуқароларни тартибга чақиришга ҳаракат қилган. Улар жамоат тартиби қоидаларига риоя қилмай ҳаракатларини давом эттиришган ва улардан бири Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, хизмат мажбуриятини бажараётган ҳарбий хизматчилардан бирига қўл кўтарган.

Шу боис Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ушбу фуқарога нисбатан куч ишлатишга мажбур бўлиб, ўрнатилган тартибда ИИО таянч пунктига олиб бориб топширган.

Ўтказилган суриштирув ишлари натижасида ушбу фуқаро Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи У.И. эканлиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

BB_Tulyaganov



Report Page