ЙПХ инспекторлари томонидан 1 кг дан ортиқ марихуана гиёхванд моддасини ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

ЙПХ инспекторлари томонидан 1 кг дан ортиқ марихуана гиёхванд моддасини ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди.

TVIIBB

Шу йилнинг 31 август куни Тошкент вилояти Пискент туманида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ катта инспекторлари сержант И.Шарипов ва сержант С.Гултоевлар томонидан давлат рақам белгиси 01 Z 647 EB бўлган қора рангли Матиз русумли автомашинаси тегишли ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхтатилган.

Ушбу автоулов шубҳали кўринганлиги сабабли холислар иштирокида машина салони кўздан кечирилди. Шу вақтда автоуловнинг олд ўриндиғида ўтирган 1989 йилда туғилган фуқаро Г.Мга тегишли бўлган қора рангли полителин пакетда ўткир ҳидли, нам ҳолатдаги гиёхванд модда ўсимлигига ўхшаш ўсимликнинг барглари борлиги аниқланиб далилий ашё сифатида олинди ва экспертиза текширувидан ўтказилди.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра ушбу ўсимлик, таркибида фаол гиёҳванд модда мавжуд бўлган "Марихуана" эканлиги аниқланди. Унинг умумий оғирлиги 1010 грамни ташкил этди.

“Марихуана” Ўзбекистон Республикасида “Тақиқланган гиёҳванд воситалари” туркумига кириб, қонунга мувофиқ тегишли тартибда жазо қўлланилади.

Ушбу жиноятни иссиқ изида фош этган Тошкент вилояти Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ катта инспекторлари  И.Шарипов ва С.Гултоевлар вилоят ИИББ ЙҲХБ томонидан пул мукофотлари билан тақдирландилар.


Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати


Report Page