Жарималарни ўз вақтида тўламаган ҳайдовчилар “AUTO CON” мосламаси ёрдамида аниқланмоқда

Жарималарни ўз вақтида тўламаган ҳайдовчилар “AUTO CON” мосламаси ёрдамида аниқланмоқда

TVIIBB

Тошкент вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари йил бошидан буён онлайн режимда ишлаб келмоқда. Бу муддат ичида фоторадарлар орқали жами 97 мингдан ортиқ қоидабузарликлар аниқланди.

Ушбу фоторадар ёрдамида ҳамда содир этган маъмурий хуқуқбузарлиги учун тузилган баённомалар жаримларини ўз вақтида тўламаган ҳайдовчилардан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 3-моддаси яъни айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципига асосан жарималарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Бугун эрта тонгдан Нурафшон шаҳар, Зангиота, Ўрта Чирчиқ, Янгийўл ва Юқори Чирчиқ туманларида Мажбурий ижро бюросининг худудий бўлимлари билан ҳамкорликда, махсус рейд ташкил этилиб, “АUTO CON” мосламаси ёрдамида қарздор ҳайдовчиларни аниқлаш ва шу жойнинг ўзида ташкил этилган “Сайёр касса”лар ёрдамида жарималарни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Олиб борилган рейд тадбирлари давомида белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламаган 332 нафар транспорт воситалари аниқланиб, улардан 83 миллон 524 минг 760 сўм жарималар ундирилди.

Шунингдек жарималарни тўлашдан бош тортган 38 нафар ҳайдовчиларнинг транспорт воситалари маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддаси талаблари асосида жарима ундирилгунга қадар вақтинчалик жарима майдонларига жойлаштирилди.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Қоидабузарлик содир этилганлиги учун белгиланган жарималарини ўз вақтида тўлашни унутманг. Ўзингиз ва оилангиз қолаверса, атрофдагилар хавфсизлиги учун йўл қоидаларига амал қилинг.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати.

Report Page