Тошкентда янги, универсал «Зелёный базар»нинг очилиши бўлиб ўтди

Тошкентда янги, универсал «Зелёный базар»нинг очилиши бўлиб ўтди


25 май куни Тошкентда яна бир универсал савдо маскани – «Зелёный базар» ишга тушди.

Кундалик ҳаётда супермаркет ёки дўконларга кириб, маҳсулотлар ҳарид қилиш одатий ҳолга айланган. Бироқ шундай вазиятлар бўладики, баъзан танлов камлиги сабабли биз излаган нарсани топа олмаймиз.

Бозорда эса мутлақо ўзгача муҳит. Деҳкон-сотувчилар, ҳамёнбоп нархлар, эркин савдолашиш – буларнинг бари бизларни яна ўша биз билган ва ўрганган бозорга чорлайверади.

«Зелёный базар» – анъанавийлик ва замонавийликни бирлаштирган ҳолда харидорларга унумли савдо қилиш имконини берувчи савдо мажмуасидир. Бу ерда сиз нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари, балки хонадон учун керакли бўлган маиший ва атторлик буюмлари, техник воситалар, дорихона ва бошқа кўплаб товарларни топишингиз мумкин.

Бозорнинг очилиш маросими меҳмонлар билан гавжум бўлди. Йиғилганлар учун ажойиб шоу-дастури, эстрада юлдузларининг чиқишлари намойиш этилди.

Мазкур замонавий бозорнинг ишга туширилиши маҳаллий аҳолининг зарур маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини тез ва қулай қондиришга, ҳар томонлама сифатли хизматни таъминлашга ёрдам беради.

«Зелёный базар»нинг бошқа савдо тармоқларидан фарқи, у супермаркетларда мавжуд сифат орқали харидорларга янги, сифатли маҳсулотларни тақдим этади. Қулай аравачалар орқали сиз ҳотиржам бозорлик қилиб, автотураргоҳгача олиб борасиз. Шу билан бирга, сиз исталган маҳсулотни харид қилиш чоғида бевосита сотувчи билан савдолашишингиз мумкин. Мажмуа гигиеник жиҳатдан ҳам доимо назорат остида бўлиб, харидорларга ёқимли муҳит ва ишончли савдо руҳини улашади.

Ажойиб имконият: Бозорнинг очилиши муносабати билан «Зелёный базар» флаерига эга харидорларга 10 фоизли чегирма берилади.

«Зелёный базар» билан баракали харидни бошланг!

Манзил: Тошкент шаҳри, Сирғали тумани, Янги Сирғали кўчаси, 11а уй.

Мўлжал: Сергели тумани суди биноси ёнида.

Мурожаат учун телефон: +99897 333-6666

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page