Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида.

Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида.

Аббос Али Гулямов

Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 23.03.2018 йилдаги "Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3620-сонли Қарори ижросини таъминлаш ва аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида вилоятимиз ҳудудига 27 дона валюта банкомати ва 31 дона 24/7 режимида ишлайдиган автоматлаштирилган банкоматлар олиб келиниб, туристик йўналиш саналадиган манзилларда ва йирик савдо мажмуалари ҳудудларида жойлаштирилган.

   Жумладан, Бухоронинг қадимий қисмида 14 дона халқаро пластик карталарга хизмат кўрсатувчи валюта банкомати ва 3 дона 24/7 режимда ишлайдиган автоматлаштирилган (нақд валюта айирбошлаш) банкоматлари туну-кун аҳолига ва шахримиз меҳмонларига хизмат кўрсатиб келмоқда. 

      

    Ушбу автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари кечаю кундуз 24 соат ишлайди ва қуйидаги амалиётларни амалга оширади: яъни

- нақд хорижий валютани нақд миллий валютага айирбошлайди;

- сўм пластик картани нақдлаштириб беради ҳамда нақд миллий валютани кирим қилган ҳолда сўм пластик карта қолдиғини тўлдириб беради;

     

    Оддий валюта банкомати қуйидаги амалиётларни амалга оширади:  

- Халқаро пластик карточкалари балансини текшириш ҳамда фойдаланувчи хохишига кўра нақд хорижий валюта ёки миллий валюта сўм ечиб олиш     


Банкоматлардан фойдаланиг қоидалари (батафсил):

Валюта айирбошлаш банкоматларидан фойдаланиш қоидалари;


Бухородаги банкоматлар сони ва нима сабабдан айрим вақт ишламай қолиши мумкин?

Бугунги кунда Бухоро вилоятида 98 та миллий валютадаги пластик карталарга хизмат кўрсатувчи банкоматлар фаолият юритмоқда. Ушбу банкоматларнинг фаолиятида айрим ҳолларда узилишлар бўлиб туриши кузатилади. Банкоматларнинг фаолиятида бўладиган узилишларнинг бир қанча сабаблари мавжуд.
Ҳар бир банкомат чекланган миқдорда нақд пул сиғимига эга бўлиб, мижозларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда маълум бир вақт оралиғида нақд пул билан таъминлаб борилади. Хизмат кўрсатувчи банк томонидан банкоматларнинг нақд пул билан тўлдирилиши маълум бир муддатни талаб этади. Ушбу жараёнда банкоматлар мижозларга вақтинча хизмат кўрсатмайди.
Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан тизим фаолиятини яхшилаш бўйича профилактика ишлари олиб борилиши сабабли банкомат фаолиятида узилишлар содир бўлади. Шунингдек, алоқа тизимидаги узилишлар, банкомат фаолиятида юзага келадиган техник носозликлар ҳам банкомат фаолиятида узилишлар содир бўлишига сабаб бўлади.

Ушбу маълумотлар Марказий банк, Бухоро вилоят Бош Бошқармаси, Валюта назорати бўлими ҳамкорлигида тайёрланди.

Report Page