Банан

Банан

@Sunnah_products

Бананлар — "фойда" билан "ширин маза" бўлган маҳсулотдир. Унинг таркибидаги витамин ва бошқа моддалар бизнинг организмизни ҳар томондан ўраб туради.  

Қуйида унинг кўзга ташланмайдиган фойдали хусусиятлари билан танишамиз. Бироқ бу барча бананларни ҳам ейиш мумкин, дегани эмас. 

🧬Онкологик касалликлардан профилактика 

Бананда онкологик касалликларни (ўсимта некрози омили) олдини олишга ёрдам берувчи муайян оқсил мавжуд. Бу модданинг миқдори етилган меваларда анча юқори бўлади. Шу сабабли қора доғлар билан қопланган ёки қорайган бананларни истеъмол қилиш тавсия этилади. 

🧬Томир тортиши билан кураш

Минераллар етишмовчилиги — мушаклардаги томир тортишишининг асосий сабабидир. Банан каби калий ва магнийга бой егуликни истеъмол қилиш мушак спазмларини бартараф қилади. Шу сабабли кўплаб спортчилар уни ўз таомлари рўйхатига киритишади.  

🧬Буйрак касалликларини олдини олиш

Таркибида етарли миқдорда калий бўлган егулик буйракда тош йиғилишининг олдини олади. Тадқиқотларга мувофиқ, бананни доимий таомлар рўйхатига киритиш буйракдаги хавфли ўсмалар пайдо бўлиш эҳтимолини ҳам 40 фоизга қисқартиради. 

☝Мустаҳкам юрак

Етарлича калийга эга маҳсулот қон босими ошиб турадиган ва юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчи инсонларга тавсия қилинади. Ҳар куни 1,3 граммдан бу минерал тановул қилинса, юрак билан боғлиқ ҳасталикларни 26 фоизга қисқартиради. Бу ўринда эса кунига 2-3 дона банан ейиш фойдали. 

☝Тоза қон томирлар

Томирлар ўтказувчанлигининг ёмонлашувига атеросклероз келтириб чиқарувчи холестерин сабаб бўлади. Бананларда томирлар тизимининг саломатлигини сақлайдиган фитостероллар мавжуд. 

☝Соғлом ошқозон

Бананлар ошқозон яраси мавжуд бўлган кишиларга тавсия қилинади. Бу мевалар ошқозон деворини ҳимоя қилувчи шилимшиқ секрециясини ишлаб чиқаришга ёрдам берувчи махсус ферментга эга. 

☝Энергия манбаи

Витаминлар ва минераллар кўплиги бананларни ажойиб энергия манбаи эканлигини тасдиқлайди. Оддий углеводлар тезда ҳазм бўлади ва деярли бир зумда зарур ҳолларда энергия ресурслари тақчиллигини тўлдиради. 

☝Яхши кайфият

Бананларда бахт гармони (дофамин), шунингдек, асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатувчи В гуруҳидаги витаминларга бой. Бу эса асаблар таранглашиб, кайфият бузилган кўпроқ банан ейиш кераклигини англатади. 

☝Диабетга ёрдам

Бу тропик меваларда 2 тоифали қанд диабети билан оғринган беморлар аҳволини яхшилайдиган ўзгача крахмал тури мавжуд. Бироқ бу модда кўпроқ яшил бананларда учрайди. Таққослаш учун, яшил мевада ўртача ҳажмда — 12,5 грамм, етилиб пишганда эса 5 грамм крахмал мавжуд.

☝Келишган қадди-қомат

Крахмал ортиқча ҳажм ва ёғли қатламлар шаклланишининг олдини олади. Бу ҳолатда тавсия этилувчи мева миқдори — 10 грамм. Албатта, бананлар ейишдан ташқари, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ҳамда озиқланиш одатларини назорат қилиш талаб этилади. 

🛡Қишда кўпроқ бaнан истеъмол қилиш керак. Чунки…

☝Пaрҳезшунослар aйнан сoвуқ фаслларда бананни озиқланиш рационига таркибидаги триптофан моддаси туфайли бот-бот қўшишни мaслaҳат беришaди. Бу аминокислота кунлар қисқарадиган куз ва қиш фаслида бизга жуда зарур бўлган серотонин гормонининг ишлаб чиқилишига кўмаклашади.

☝Айнан серотонин яхши кайфият учун жавоб беради, шу сабабли кунига бир дона банан еган киши ўзини яхши ҳис қилиши ва депрессив кайфиятдан халос бўлиши мумкин. Яхши кайфият улашиш билан биргаликда банан аёлларга ҳайз даври оғриқларини енгишда, ошқозон ичак тракти органларини яхшилашда кўмак беради. Пишиб етилган бананларни саратон профилактикаси сифатида истеъмол қилиш ҳам тавсия этилади.

Банан — калийнинг табиий манбаи, шу сабабли қондаги кислота-ишқор мувозанати, сув-туз мувозанати, буйракларнинг бир текис ишлашини тартибга солиш учун ҳам уни ейиш фойдали. Банан шунингдек, қон босимини ҳам бир меъёрда ушлаб туради ва юрак қисқаришларини тартибга солади. Шу сабабли бу мева юрак-қон томирларлар касалликларига профилактика сифатида тавсия этилади. 120 г оғирликдаги банан 100-200 калорияга қувват эга, шу сабабли у ажойиб парҳез нонушта бўла олади.

👉Бироқ паст углеводли парҳез тутаётганларга банан тўғри келмайди. Чунки унинг таркибида қанд моддаси кўп ва бир дона банан истеъмол қилиш ҳам организмнинг углеводларга бўлган кунлик талабини 40 фоизга қондиради.

👉Бошқа мевалар сингари банан ҳам акс таъсирга эга. Улар ичаклари сезгир инсонларга тавсия этилмайди, баъзи инсонларда эса у қорин дамлаши ва аллергия чақиради. Варикоз касалликларида ва тромбозга мойилликда истеъмол қилинадиган банан миқдори шифокор билан маслаҳатлашилиши керак, чунки у қоннинг ёпишқоқлигини ошириб юбориши мумкин.

1. Банан депрессиядан қутилишга ёрдам берувчи — триптофана, серотонин ва қувонч гармонини чиқарувчи моддаларга жуда бой. Шу сабабли банан еб кайфиятни кўтариш осон

2. Банан ҳатто кичик ёшдаги истеъмолчиларга ҳам аллергия бермайдиган мевалар турига мансуб.

3. Банан истеъмоли, организмда калцийни ушлаб колишда ва суякларни мустахкамлашда ёрдам беради. Қахвахўрларга, кўпроқ банан ейиш тавсия қилинади. (Қахва организмдан калцийни ҳайдаш хусусиятига эга)

4. Банан таркибида ферментлар бўлганлиги сабабли, ичак микрофлораларини кучайтиради, овқат билан тез хазм бўлиб организмга тез сингиб кетади.

5. Қавзиятдан озор чекувчиларга банан истеъмоли жуда фойдали.

6. Банан жиғилдон муаммоларидан қутилишда ҳам ёрдам беради.

7. Банан истеъмоли ошқозон деворларини тозалаб, ошқозонни, овқатдан чиқувчи кислоталар агрессиясидан ҳимоялайди ва ошқозон ярасини даволашда ёрдам беради.

8. Диареядан азият чекадиганлар банан ёйиш билан шикастланган хужайраларни қайта тиклашга эришадилар.

9. Банан мевасининг калийга бойлиги, билаклар қотиб қолиши олдини олади. Жисмоний машқлар билан шуғулланувчиларга, бу мевани мунтазам истеъмол қилиш тавсия қилинади.

10. Шишиш билан касалланганлар, банан истеъмоли орқали дарддан фориғ бўлишлари кўп олимлар тамонидан таъкидланган.

11. Энергия манбаи. Жисмоний машғулот олдидан банан истеъмол қилинса, машғулот жуда самарали бўлади. Организмда қанд миқдори секин кўтарилиб, шуғулланиш иштиёқи машғулот охиригача давом этади.

12. Банан таркибига кирувчи пектин ва хелатлар, ошқозондан токсин ва бошқа зарарли моддаларни ҳайдаб, хазм жараёнини оширади.

13.Аёл организмига зарурий сератонин ва бошқа фойдали моддалар бананда мавжуд бўлиб, ПМС симптонларини бекор қилади. Ҳайз пайтида банан ейиш, ёмон кайфият ва ёқимсиз симтомплардан қутилишга ёрдам беради.

14. Анемия (кам қонлик). Бананда темир моддаси кўплиги кам конлиқда жуда керакли истеъмол маҳсулоти саналади.

15. Бананда калий миқдори кўплиги, юрак буғинларини мустаҳкамлаб, инфаркт ва инсульт хавфини камайтиради, гипертанни (юқори қон босими) даволайди.

16. Банан таркибида антиоксидант ва аминокислота мавжудлиги организмни ҳимоя қилиб иммунитетни оширади.

17. Банан буйрак фаолиятини яхшиловчи, микроэлементлар ва витаминларга бой мева саналиб, қум ва тошларни кувишда фойдали.

18. Узок йўлларда, таксикўзликда ва хомиладорлик давридага кўнгил айнашдан қутқарувчи ажойиб мева.

19. Банан қириндиси хашоратлар чаққанда, жуда яхши ҳимояловчи восита. Банан пўстининг ички қириндиси, хашорат чаққан жойга бир неча дақиқага қўйилса, захар зарарсизланади.

20. Бананда тана хароратини пасайтириш хусусияти мавжуд. Бу ўта иссиқ ҳаводан жуда яхши ҳимоядир.

21.Никотинга қарамлик чоғида банан ейиш тавсия килинади. Никотин қолдиқларини организмдан чиқаришга ёрдам бериб, тамакисиз ҳаётга мослашишга кўмаклашади.

22. Банан таркибида калийнинг кўплиги, мияда фаолиятини яхшилаб, янги маълумотларни кабул қилиш салоҳиятини оширади.


@Sunnah_products

Report Page