БАА бош вазирининг рафиқаси йирик миқдордаги пул билан Германияга қочиб кетди.

БАА бош вазирининг рафиқаси йирик миқдордаги пул билан Германияга қочиб кетди.

🌐OLTIARIQ_TV

》》》》》

@Oltiariq_tv

Британиянинг Sun нашри БАА бош вазирининг рафиқаси, Дубай Амирлиги ҳукмдори шайх Муҳаммад бин Рашид ал Мактумнинг рафиқаси мамлакатдан йирик миқдордаги пул билан қочгани ҳақида хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, малика Хайя бин ал-Ҳусайн февраль ойидан буён оммага кўриниш бермаган. Хабарда айтилишича, у 11 яшар қизи ва етти яшар ўғли билан Германияга қочган ва у ердан бошпана сўраган, сўнгра ажрашиш учун ариза берган.

Малика ўзи билан 31 миллион фунт стерлинг (39 миллион долларга яқин) пулниолиб кетганлиги хабар қилинмоқда.

Ушбу қочиш БАА ва Германия ўртасида дипломатик инқирозни келтириб чиқарди, деб таъкидламоқда Sun нашри.

Айрим маълумотларга кўра, бош вазир Германия ҳукуматига унга рафиқаси ваболаларини топшириш талаби билан мурожаат этган, аммо рад жавобини олган.

Илгарироқ Human Rights Watch ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти БААдан Дубай ҳукмдорининг қизи 32 яшар малика Латифа бин Муҳаммад Ал Махтумнинг қаердалигини ошкор қилишни талаб қилган эди. Ташкилот маълумотларига кўра, у мамлакатни тарк этишга ҳаракат қилган, аммо аёлни қўлга олишган ва ортга қайтаришган. БАА ҳукумати маликанинг куч билан ушлаб турилгани ҳақидаги хабарларни рад этганлар.


Report Page