B

B


Бидъатлар


Қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:


Биринчи бўлим: Бидъатнинг таърифи, турлари, ҳукмлари.


Иккинчи бўлим: Мусулмонлар ҳаётида бидъатнинг пайдо бўлиши ва унга олиб келган сабаблар.


Учинчи бўлим: Ислом умматининг бидъатчиларга муносабати, аҳлус-сунна вал-жамоанинг уларни рад қилишдаги манҳажи.


Тўртинчи бўлим: Замонавий бидъатлардан намуналар:


1) Мавлудхонлик маросимлари;


2) Жойлар, қадамжолар ва дунёдан ўтиб кетганлардан барака тилаш.


3) Ибодатлар ва Аллоҳга қурбат ҳосил қилинадиган ишлардаги бидъатлар.


Бидъатнинг таърифи, турлари, ҳукмлари


Бидъат – илгари бўлмаган нарсани ихтиро қилиш маъносидаги «бадъ» сўзидан олинган.


Аллоҳ таоло деди: (У) Еру осмонларни пайдо қилган зотдир.» (Бақара: 117) яъни илгари бўлмаган ҳолда уларни янгидан пайдо қилган.


Аллоҳ таоло деди: (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам),  —    Ким бизнинг бу ишимизда (яъни динимизда) ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у рад (қилинади)».[1]


Бир ривоятда: деганлар.[2]


Диндаги бидъат икки турли:


Биринчи тур: Эътиқод ва сўздаги бидъат. Жаҳмия, муътазила, рофиза (шиа) ва бошқа адашган фирқаларнинг сўзлари ва эътиқодлари каби.


Иккинчи тур: Ибодатлардаги бидъат. Аллоҳга У машруъ қилмаган ибодатлар билан ибодат қилиш каби. Бунинг ўзи бир неча қисмдир:


Биринчи қисм: Ибодатнинг аслида бўладиган бидъат. Шариатда асли бўлмаган янги бир ибодат пайдо қилиш билан бўлади. Масалан, аслида шаръий бўлмаган бирор намозни янгидан пайдо қилиш ёки мавлуд ва бошқа ношаръий байрамларни пайдо қилиш каби.


Иккинчи қисм: Машруъ бўлган ибодатга зиёда орттириш билан бўладиган бидъат. Масалан, пешин ёки аср намозига бешинчи ракъатни зиёда қилиш каби.


Учинчи қисм: Машруъ бўлган ибодатни адо этиш кайфиятида бўладиган бидъат, бу машруъ бўлган ибодатни машруъ бўлмаган кайфиятда адо этиш билан бўлиши мумкин. Масалан, машруъ зикрларни жўр бўлиб, оҳанг билан айтиш каби ёки ибодатларда ўзини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан чиқариб юборадиган даражада қаттиқ қийнаш каби.


Тўртинчи қисм: Машруъ ибодат учун шариат белгиламаган бир вақтни белгилаш билан бўладиган бидъат. Масалан, Шаъбоннинг ўртасидаги бир кечани намозга, кундузини рўзага хослаш каби. Чунки, рўза ва тунги намоз аслида машруъ, бироқ уларни махсус вақтларга белгилаш далилга муҳтождир.


Диндаги ҳар бир бидъат ҳаром ва залолатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: [3]. Бир ривоятда:  деганлар.[4]


Мазкур икки ҳадис шунга далолат қиладики, динда пайдо қилинган ҳар бир янгилик бидъат, ҳар бир бидъат рад этилажак залолатдир. Бунинг маъноси шуки, ибодат ва эътиқодлардаги бидъатлар ҳаром қилинган. Бироқ, ҳаромлик бидъатнинг навига қараб фарқли бўлади. Улардан очиқ куфр бўлганлари ҳам бор, қабрларни уларда ётганларга қурбат ҳосил қилиш мақсадида тавоф қилиш, уларга жонлиқ ва назрлар келтириш, қабрдагиларга дуо қилиш ва улардан мадад сўраш каби ёки жаҳмия ва муътазилаларнинг ғулув кетганлари айтадиган сўзлар каби. Улардан ширкка восита бўладиганлари бор, қабрлар устига бино қуриш, улар олдида намоз ўқиш ва дуо қилиш каби. Улардан эътиқодий фисқ бўлганлари бор, хавориж, қадария ва муржиъаларнинг шаръий далилларга зид сўз ва эътиқодларидаги бидъатлари каби. Улардан маъсият бўлганлари бор, тарки дунёчилик, рўзасини офтоб тиғида туриб ўтказиш, жимоъ шаҳватини кесиш мақсадида ўзини бичиш каби.



Report Page