Azamat

Azamat

Azamat

БАҚАРА СУРАСИ


Бақара сигир демакдир. Сурада Мусо алайҳиссалом қавми орасида номаълум шахс томонидан бир киши 


ўлдирилганда, Аллоҳ таоло бир сигир сўйиб, унинг бир бўлаги билан ўликни урсинлар, деб буюради. Шу буйруқни 


бажаришганда мурда тирилиб, ўз қотили кимлигини айтиб беради. Шу сабабли сура сигир номи билан аталган. Бу 


Қуръондаги энг йирик сура бўлиб, унда эътиқод (Ислом мафкураси), ибодат, муомала, ахлоқ, никоҳ, талоқ ва идда 


каби масалалар баёни билан бир қаторда Мусо алайҳиссалом, Фиръавн ва Исроил авлоди ўртасидаги можаролар ўз 


аксини топган. 




Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). 




1. Алиф, Лом, Мим. 


Изоҳ: Алиф, Лом, Мим. Қуръонда 27 та сура шу каби ҳижо (алифбо) ҳарфлари билан бошланади. Уларни “Ҳуруфи 


муқаттаот“, яъни, таркибдан ажратилган ҳарфлар деб аталади. Бу ҳарфларнинг мазмуни ёки нималарнинг аломати 


эканлиги тўғрисида баҳс юритиш ман этилган. Уларнинг маъносини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади деб эътиқод қилиш 


зарурдир. Лекин баъзи муфассирлар ўз тафсирларида уларни изоҳлашга ҳам уринганлар. 


2. Ушбу (илоҳий) Китоб (Қуръон) шубҳадан холи ва (у шундай) тақводорлар учун ҳидоят 


(манбаи)дирким, 


3. улар ғойиб (диний хабарлар)га имон келтирадиган, намозни мукаммал ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб 


берган нарсалардан (садақа ва) эҳсон қиладиганлардир. 


4. Яна, улар Сиз (Муҳаммад)га ва Сиздан илгари (ўтган пайқамбарларга) нозил қилинган нарса (илоҳий 


китоблар)га имон келтирадиган ҳамда охират (қиёмат)га қатъий ишонч ҳосил қиладиганлардир. 


5. Айнан улар Парвардигорлари томонидан (ато этилган) ҳидоят узрадирлар ва айнан улар нажот 


топувчилардир. 


6. Ҳақиқатан, куфр (имонсизлик)ни танлаганлар - уларни огоҳлантирсангиз ҳам, огоҳлантирмасангиз ҳам, 


уларга барибир - имон келтирмайдилар. 


7. Уларнинг диллари ва қулоқларига Аллоҳ муҳр уриб қўйган. Кўзларида эса парда (бор). Улар учун 


улкан азоб (тайёрлаб қўйилгандир). 


8. Одамлар орасида шундайлар ҳам борки, улар “Биз Аллоҳга ва охиратга имон келтирдик“, - дейдилар. 


Ваҳоланки, ўзлари мўмин эмаслар. 


9. Улар (бу билан) Аллоҳни ва имон келтирганларни алдамоқчи бўладилар. Лекин, ўзлари сезмаган ҳолда 


ўзларинигина алдайдилар. 


10. Уларнинг дилларида хасталик (шубҳа ва кибр касали) бор. Аллоҳ уларга (шу) хасталикни зиёда қилди. 


(Мўминмиз, деб) ёлғон гапирганлари учун уларга (охиратда) аламли азоб бордир. 


11. Уларга: “Ер юзида фасод (бузғунчилик) қилманглар!“, - дейилса, улар: “Албатта, биз асл 


ислоҳчилармиз“, - дейдилар. 


12. Огоҳ бўлингки, айнан уларнинг ўзлари бузғунчилардир, лекин (буни ўзлари) сезмайдилар. 


13. Уларга: “Сизлар ҳам (ана у) одамлардек имон келтиринглар“, - дейилса, “Биз (шу) нодонларга ўхшаб 


имон келтирамизми?!“ - дейдилар. Огоҳ бўлингки, , уларнинг ўзлари нодондирлар, лекин (буни ўзлари) ўзлари нодондирлар, лекин (буни ўзлари)

Report Page