Автомобилда йўловчи ташиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилади.

Автомобилда йўловчи ташиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилади.

🌐OLTIARIQ_TV


》》》

@Oltiariq_tv


Ўзбекистонда автомобиль транспортида йўловчи ташиш хизматини кўрсатиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилади. Бу ҳақда йўловчи ва юк ташишни янада ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.

Хусусан, автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташиш хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтиришга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ижро муддати - 2019 йил 1 августгача, масъул ижрочилар - ИИБ (Бобожонов), Транспорт вазирлиги (Маҳкамов).

Шунингдек, жамоатчилик кузатуви механизмларидан фойдаланган ҳолда автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташиш фаолиятига қўйиладиган талабларга риоя этилиши устидан назорат кучайтирилади.

Бу борадаги тегишли ташкилий тадбирлар 2019 йил 1 сентябргача ишлаб чиқилади. Масъул ижрочилар - Транспорт вазирлиги (Маҳкамов), ИИВ (Бобожонов).

Бундан олдин, якка тартибдаги тадбиркорларга такси хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши хабар қилинганди.


Report Page