ОАВ ходимлари мусобақасига қуръа ташланди

ОАВ ходимлари мусобақасига қуръа ташланди

🌐OLTIARIQ_TV

!

ОАВ ходимлари мусобақасига қуръа ташланди

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги соврини учун мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида мини-футбол мусобақаси ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Кеча пойтахтимиздаги “Миллий” стадионнинг анжуманлар залида мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

ЎзА хабарига кўра, шу кунга қадар мусобақада қатнашиш учун 24та жамоа тақдимнома тақдим этган. Қуръа натижасида жамоалар 6 та гуруҳга тақсимланишди.

“А”

“Халқ сўзи” газетаси

Zoʻr TV

Ғафур Ғулом нашриёти

Ўзбекистон миллий энциклопедияси

“В”

“Ўзбекистон” нашриёти

Uzreport телеканали

Чўлпон нашриёти

“Ёшлар овози” газетаси

“С”

“Шарқ” НМАК

“Турон 24” ахборот агентлиги

“Тасвир” нашриёти

Тошкент вилояти матбуот бошқармаси

“D”

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

“Ўқитувчи” нашриёти

“Мовароуннаҳр” нашриёти

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги

“Е”

Республика мониторинг маркази

“Маҳалла” газетаси

Ўзбекистон миллий кутубхонаси

www.kun.uz сайти

“Ғ”

“Маърифат” газетаси

“Маданият ва маърифат” телеканали

“Нуроний” ноширлик уйи

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси терма жамоаси.

Низомга кўра ўз гуруҳларининг ғолиблари ҳамда 2-ўрин соҳиблари орасида энг яхши кўрсаткичга эга иккита жамоа плей-офф босқичида курашни давом эттиришади. Ўйинлар жорий йилнинг 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон футбол ассосиацияси сунъий қопламали майдонларида ўтказилади.

Report Page