Harvard профессори AKFA университетига ташриф буюради

Harvard профессори AKFA университетига ташриф буюради


Шу йилнинг 24 август куни пойтахтимизда АKFA университетининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Тадбирда нафақат юртимизда фаолият юритаётган тиббиёт соҳаси мутахассислари, профессор-ўқитувчилар ва олимлар, балки халқаро миқёсда ўз ўрнига эга бўлган шифокорлар иштирок этиши кутилмоқда. Шулардан бири Harvard тиббиёт мактаби декани ўринбосари Доктор Эрик К.Александрдир.

Очилиш маросимида профессор нутқ сўзлаб, университетнинг келгуси фаолиятига омад тилаш истагида эканини билдирган. Ташриф давомида доктор Эрик талаба ёшлар билан учрашиб, Гарварда яратилган шароитлар билан таништиради. Шу билан бирга, у ёшларга тақдим этилган грантлар, Американинг машҳур клиникаларида тажриба алмашиш имконияти ҳамда талабалар алмашинуви дастури бўйича тўлиқ маълумотлар беради.  

Узоқ йиллар давомида “Brigham&Women’s Hospital”да  фаолият юритган мутахассис буқоқ касалликларини даволаш ва профилактика қилиш йўналишида бир қатор илмий изланишлар олиб борган. Унинг 40 зиёд илмий мақолалари халқаро журналларда чоп этилган.  

Профессор Америка треоид уюшмаси директорлар кенгаши аъзоси ҳисобланади. Harvard тиббиёт мактаби декани ўринбосари бўлиш билан бирга у, Brigham Education Institute ижрочи директори ҳамда қалқонсимон без касалликлари бўлими раҳбари ҳамдир.

Доктор Эрикнинг Ўзбекистонга қилган ташрифи давомида AKFA университети раҳбарияти AKFA университети ҳамда Harvard тиббиёт мактаби ўртасида AKFA университети талабаларининг келгусида талабалар алмашинуви, ҳамда Harvard клиникаларида қисқа муддатли стажировка ўташ дастурлари ва бошқа ҳамкорлик лойиҳалари бўйича музокаралар олиб бориши режалаштирилган.

Учрашувлар AKFA Medline кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб ўтади. Унинг доирасида тингловчилар ўзларини қизиқтиран саволларига батафсил жавоб олишлари мумкин.

Ёрқин келажакка юз тутган AKFA университетининг бўлғуси битирувчилари халқаро майдонда бор истеъдодини кўрсата олиш бу жуда катта имконият. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page