AKFA университетида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда
Жорий йилнинг сентябрь ойида талабаларга ўз эшикларини очиши режалаштирилаётган AKFA университетининг кириш имтиҳонларига 16 июль куни соат 9:00 старт берилди. Университет қабул комиссиясининг таъкидлашича, 2018/19 ўқув йилида умумий ҳисобда 908 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.
Имтиҳон саволларининг тузилиши, имтиҳонларни ўтказиш ва текшириш жараёнлари тўлиқлигича Корея Республикасининг Гачон университети тиббиёт коллежи мутахассислари томонидан амалга оширилади.
Имтиҳонлар 3 та фан: кимё, биология ва математикадан ёзма иш кўринишида инглиз тилида ўтказилади. Тўплаш мумкин бўлган максимал балл 300 ни ташкил этади. Саволлар Ўзбекистоннинг лицей/коллеж/мактаб дастурига асосан кореялик мутахассислар томонидан шакллантирилган.
Шунингдек, AKFA университети имтиҳонларни очиқ ва шаффоф кечишини таъминлаш мақсадида жараёнларни тўлиқ равишда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида трансляция қилмоқда.
https://www.facebook.com/akfauniversity/videos/975691556095130/
Маълумот учун, жорий ўқув йилида таълим маскани 200 нафар талабани қабул қилади. Энг яхши натижа кўрсатган 100 нафар талаба ҳар семестр давомида бепул ўқиш имкониятига эга бўлади. Бу жараён 6 йил давомида ҳар семестрда амалга оширилади. 2019/20 йилда талабаларнинг фақат тиббиёт йўналишида (School of Medicine) таҳсил олишлари кўзда тутилган.
AKFA университетининг ижтимоий тармоқлардаги ва мессенжерлардаги расмий саҳифалари:
Telegram: t.me/akfauniversity
Facebook: fb.com/akfauniversity
Instagram: @akfauniversity
Youtube: bit.ly/2xoEsUT
Реклама ҳуқуқи асосида