Atlas Чилонзор КСМ Рамазон ойи давомида овқатланиш нуқталарида чегирмалар эълон қилади

Atlas Чилонзор КСМ Рамазон ойи давомида овқатланиш нуқталарида чегирмалар эълон қилади


Atlas КСМ тармоғи барча юртдошларимизни муқаддас Рамазон ойи бошланиши билан табриклайди ва байрам акциясини бошлайди. 6-майдан 5-июнга қадар 4-қаватда жойлашган овқатланиш майдони ва 1-қаватда жойлашган Canella қаҳвахонасида барча менюга 10% чегирма амал қилади.

Энди эса энг қизиқарли нарсаларга – овқатланиш нуқталаридаги таомларга ўтамиз.

La Marmite ошхонасидан бошлаймиз. Нафақат мазали, балки тез овқатланишни истайсизми? La Marmite'даги гўштли зиёфат ҳеч кимни оч қолдирмайди, ахир юмшоқ ва иштаҳани очадиган гўшт олдида чидаб туришнинг иложи йўқ. 

Навбатда 5UP Kitchen – бу барчамиз ёқтирган уй овқатларини ҳам, фаст фуд доирасидаги таомларни ҳам ўз ичида мужассам қилган жой. Нонушта, тушлик, кечки овқат, енгил таомлар – бу ерда исталган таъмдаги овқатларни топасиз. 

Well'да нимани татиб кўрса бўлади? Фаст фуднинг исталган турини, бургер ва лонгердан бошлаб, барча ёқтирган лаваш ва донарларгача. Ёқимли ўтиришларда ва йўлда иштаҳангизни қондириш учун энг мос келадиган вариант.

Les Ailes – ҳаётингизни мазали товуқсиз тасаввур қилолмасангиз, унда бу жой айнан Сиз учун. Лаззатли овқатлар, тетиклаштирувчи ичимликлар – оч бўлганингизда бахт учун нима керак? 

Бургерлар, сэндвичлар, тостлар, лавашлар, пицца, салатлар... Буларнинг барчаси – Toast Club ошхонасида. Энг машҳур ва севимли таомлар айнан шу ерда йиғилган – фақат келишингиз ва уларни татиб кўришингиз керак. 

Canella қаҳвахонаси Atlas Чилонзор КСМ'нинг 1-қаватида жойлашган. Кайфият ва об-ҳаво қандай бўлишидан қатъи назар, бу ерга келишингиз ва шинам шароитда вақтингизни ўтказишингиз, энг мазали сэндвичлар, стейклар, ширинликлар ва бошқа овқатлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Шунингдек, ажойиб қаҳва ва чойнинг турли хил таъмларини татиб кўришингиз мумкин. 

Atlas Чилонзор филиалидаги янги овқатланиш майдонида севимли таомларингиздан лаззатланинг!

Акцияда La Marmite, 5UP Kitchen, Well, Les Ailes, Toast Club, Canella брендлари иштирок этади.

Les Ailes'да 10% чегирма фақат ифторлик вақтида амал қилади.

Atlas Чилонзор КСМ манзили: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ц-квартал, Қатортол кўчаси, 28

Мўлжал: Оқшом ресторани

Барча янгиликлар, акциялар ва чегирмаларни ўтказиб юбормаслик учун ижтимоий тармоқларда Atlas саҳифаларини кузатиб боринг:

Telegram: t.me/atlasuzb

Instagram: instagram.com/atlasuzb

Facebook: fb.com/atlasuzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Report Page