Тошкент архитектура-қурилиш институтининг айрим бўлинмалари бошқа жойга кўчирилади

Тошкент архитектура-қурилиш институтининг айрим бўлинмалари бошқа жойга кўчирилади

Kun.uz
Фото: uzcapital.info

Президентнинг 20.06.2018 йилдаги «Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3789-сон қароридан шу келиб чиқади, деб ёзмоқда Norma.

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-4 даҳаси, 11-уйда жойлашган бино ва иншоотлар туташ ҳудуди билан биргаликда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилади. Илгари ушбу биноларда Тошкент архитектура-қурилиш институти бўлинмалари жойлашган эди.  

Бунинг ўрнига қуйидаги бино ва иншоотлар Тошкент архитектура-қурилиш институтига оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилади:

• Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9-уйда жойлашган Тошкент телекоммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежи туташ ҳудуди билан биргаликда;

• Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Янги шаҳар кўчаси, 9а-уйда жойлашган «O'zbeko'quvavtomatika» МЧЖ туташ ҳудуди билан биргаликда.

«O'zbeko'quvavtomatika» МЧЖ эса Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Навниҳол кўчаси, 7-уйда жойлашган Тошкент архитектура-қурилиш институтининг бино ва иншоотларида жойлашади.

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институтининг ушбу бинолари янги эгаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб реконструкция қилинади.

Тошкент телекоммуникация технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўқишни тўлиқ тугатгунга қадар Тошкент архитектура-қурилиш институтига берилган биноларда таълим олишда давом этадилар.  

Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти Сув хўжалиги вазирлигига қайта бўйсундирилди. Шу муносабат билан ушбу идоранинг ташкилий тузилмаси ўзгартирилди.

Ҳужжат 20.06.2018 йилдан кучга кирди.

Report Page