Жаҳон чемпионатининг асосий можароси: Аргентиналиклар хорватиялик мухлисни дўппослашди

Жаҳон чемпионатининг асосий можароси: Аргентиналиклар хорватиялик мухлисни дўппослашди

Kun.uz
Фото: Reuters

Россиянинг «Спорт-Экспресс» нашри мундиалда юз берган асосий можаро тафсилотларига тўхталиб ўтди.

НИМА ЮЗ БЕРДИ

Аргентина - Хорватия ўйини пайтида бир неча аргентиналик хорватиялик мухлисни дўппослашган. Жанжалга бошқа мухлислар ва стюардлар барҳам берган.

ХОРВАТЛАР НИМА ДЕМОҚДА

Хорватиянинг Glas Slavonije нашри журналисти Крешимир Лачкович воқеа юзасидан ўз фикрларини айтди.

«Менимча, мағлубият аргентиналикларни дарғазаб қилган, бундан ташқари, улар маст ҳолда бўлиши ҳам мумкин. Албатта, 40 минг мухлис ичидан бир неча норасо топилиб қолади. Жанжалга нима сабаб бўлганини билмайман, аммо, россиялик стюардлар бунга зудлик билан барҳам беришди» - деди Лачкович. 

РОССИЯДА НИМА ДЕЙИШМОҚДА

«Нижний Новгород шаҳри ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, Аргентина - Хорватия ўйинидан сўнг, Аргентинанинг 7 нафар фуқаросига маъмурий қоидабузарлик юзасидан баёнот расмийлаштирилди. Энди суд қарори билан уларнинг мухлислик паспорти бекор қилиниши ва мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин», – дейилади «Россия-2018» ташкилий қўмита матбуот хизмати хабарида.

АРГЕНТИНА МУХЛИСЛАРНИ ДЕПОРТАЦИЯ ҚИЛИШНИ СЎРАМОҚДА

Аргентина хавфсизлик вазири Патрисия Буллрич твиттер саҳифасида Россиядан хорватияликни урган мухлисларни депортация қилишни сўради. 

«Элиа, Пардо, Эслехер ва Каталан – хорватиялик мухлисни дўппослаган шахслардир. Видео орқали уларнинг кимлиги аниқлаб олинди. Россия ҳукуматидан уларни ушлаб, депортация қилишни сўраймиз» - деб ёзди Буллрич.


Report Page