Қўлбола маҳсулотларга алданманг! Арзонига учиб, ҳаётингиз ва саломатлигингизни хавф остига қўйманг! 

Қўлбола маҳсулотларга алданманг! Арзонига учиб, ҳаётингиз ва саломатлигингизни хавф остига қўйманг! 


Бутун дунёда ҳукм сураётган пандемия шароитида гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамиятга эга. Зеро, коронавирус инфекциясидан сақланишнинг энг самарали чораларидан бири тозаликдир. 

Шу сабабли сўнгги пайтда бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам шахсий гигиена воситаларига талаб кескин ошиб кетди. Айрим уддабуронлар халқимиз бошига тушган ушбу синовли кунлардан фойдаланиб қолишга уринаётгани ниҳоятда ачинарлидир.

Гап шундаки, бугун сизга антисептик гел ёки спрей деб сотилаётган шахсий гигиена воситаларининг ҳаммаси ҳам белгиланган стандартлар асосида ишлаб чиқарилаётгани йўқ. Яширин цехларда қўлбола усулларда ишлаб чиқарилаётган ҳамда сиз коронавирус ва бошқа инфекциялардан ҳимояланиш учун сотиб олаётган маҳсулотлар, афсуски, сиз кутган натижани бермайди. 

Мутахассисларнинг айтишича, қўлбола геллар инсон териси учун мос эмас. Маҳсулот таннархини арзонлаштириш ва шу орқали харидорни ўзига жалб қилиш учун стандарт бўйича белгиланган қўшимчалар ўрнига унинг арзонроқ муқобилларини қўшишади ва бу кўплаб тери касалликларини юзага келтиради. 

Қолаверса, интернетдаги видеолар асосида уй шароитида тайёрланаётган антисептик гелларга этанолнинг ўрнига фоизи антибактериал талабга жавоб бермайдиган спиртлар қўшилади. Табиийки, бундай маҳсулотлар керакли антибактериал самарани бермайди.

Шу сабабли юртдошларимизни шахсий гигиена воситаларини харид қилаётганда маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатини талаб қилишга, бундай ҳужжати бўлмаган, номаълум ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиб олмасликка чақирамиз. Арзонига учиб, ҳаётингиз ва саломатлингизни хавф остига қўйманг!

МЧЖ "Bio Cosmetics" номидан Ўзбекистон аҳолисига, истеъмолчиларимизга ишончли ҳимояланишни ва саломатликларини асрашни тилаб қоламиз.

Report Page