Antivirus

Antivirus



💻Бугунги кунда ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қилишимиз қийин албатта. Интернет орқали биз дунёда нималар содир бўлаётганини билиб борамиз. Турган гап-ки инетернетдан фақатгина янгиликларни билиш билан чекланиб қолмасдан мароқли хордиқ ҳам чиқариш мумкин. Масалан facebook, instagram, twitter ижтимоий тармоқлардан ва telegram, whatsapp, imо, viber мессенжерлари орқали. 

☢️ Ушбу маълумотлар вируслардан ҳимояланганми?

Aлбатта йўқ.

Компютер, телефон, планшетни ва шу каби қурилмаларни ташқи муҳитдан ҳимоя қилиш учун антивирус энг мақбул ечимдир.

Шу ўринда қизиқ бир савол туғилади. Вируслар нима сабабдан яратилди? Ундан кўзланган мақсад нима?

Ҳозирги пайтда ҳар-хил турдаги ахборот ва дастурларни ўгирлаб олиш ниятида компютер вирусларидан фойдаланиш энг самарали усуллардан бири ҳисобланади.

Kомпютерлар учун кўпгина ноқулайликлар туғдираётган ҳар хил турлардаги компютер вируслари кенг тарқалган. Шунинг учун ҳам улардан сақланиш усулларини ишлаб чиқиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда 65000 дан ортиқ вирус дастурлари борлиги аниқланган. Бу вирусларнинг катта гурухини компютернинг иш бажариш тартибини бузмайдиган, яъни «таъсирчан бўлмаган» вируслар гуруҳи ташкил этади. Вируслар асосан дискларнинг юкланувчи секторларини ва ехе, som, sys ва bat кенгайтмали файлларни зарарлайди. Ҳозирги кунда булар қаторига Офис дастурлари яратадиган файларни ҳам киритиш мумкин. Оддий матнли файлларни зарарлайдиган вируслар камдан – кам учрайди.

😳Вирусларнинг хажми бир неча байтдан то ўнлаб килобайтгача бўлиши мумкин.

🔷Вирусларнинг турлари:

🔸 Файл вируслари. Бу вируслар som, ехе каби турли файлларни зарарлайди;

🔸 Юкловчи вируслар. Компютерни юкловчи дастурларни зарарлайди;

🔸 Драйверларни зарарловчи вируслар. Операцион тизимдаги sonfig.sys  файлни зарарлайди. Бу компютернинг ишламаслигига сабаб бўлади;

🔸 ДИР вируслари. ФAТ таркибини зарарлайди;

🔸 Стелс-вируслари. Бу вируслар ўзининг таркибини ўзгартириб, тасодифий код ўзгариши бўйича тарқалади. Уни аниқлаш жуда қийин, чунки файлларнинг ўзлари ўзгармайди;

🔸 Windows вируслари. Wиндоwс операцион тизимидаги дастурларни зарарлайди.

Мисол учун:

Энг хавфли вируслардан бири Интернет орқали тарқатилган  «Чернобилъ» вируси бўлиб, у 26 апрелда тарқатилган ва ҳар ойнинг 26-кунида компютерларни зарарлаши мумкин.

 ''I LOVE YOU'' вируси Филиппиндан 2000 йил 4 майда Е-маил орқали тарқатилган. У бугун жаҳон буйича 45 млн компютерни зарарлаган ва ишдан чиқарган. Моддий зарар 10 млрд AҚШ долларини ташкил қилган.

Вируслар ҳақида дастлабки ма’лумотлар америкалик Т. Ж. Райннинг 1977-йилги фантастик асарида учрайди

Дунёдаги биринчи вирус дастури 1988-йили Карнелл Университети аспиранти Роберт Морис(кичик) томонидан Интернет тармоғига жойлаштирилган. Бу вирус ўз фаолиятини Уних операцион тизими хато-камчиликларидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш билан амалга оширган. Роберт Морис тузган вирус жуда катта кўламли зарар келтирди. Ва у узоқ муддатли қамоқ жазосига маҳкум этилди, лекин унинг номи бир умрга тарихда қолди.

Aнтивирусларнинг вазифасига кўра турлари

Ҳозирги вақтда вирусларни йўқотиш учун кўпгина усуллар ишлаб чиқилган ва бу усуллар билан ишлайдиган дастурларни антивируслар деб аташади. Aнтивирусларни, қўлланиш усулига кўра, қуйидагиларга ажратишимиз мумкин: детекторлар, фаглар, вакциналар, прививкалар, ревизорлар.

Детекторлар — вируснинг сигнатураси (вирусга тааллуқли байтлар кетма-кетлиги) бўйича тезкор хотира ва файлларни кўриш натижасида маълум вирусларни топади ва хабар беради. Янги вирусларни аниқлаб олмаслиги детекторларнинг камчилиги ҳисобланади.

Фаглар — ёки докторлар, детекторларга хос бўлган ишни бажарган ҳолда зарарланган файлдан вирусларни чиқариб ташлайди ва файлни олдинги ҳолатига қайтаради(Bitdefender, Kaspersky Antivirus, Norton AntiVirus, Doctor Web, Panda).

Вакциналар — юқоридагилардан фарқли равишда ҳимояланаётган дастурга ўрнатилади. Натижада дастур зарарланган деб ҳисобланиб, вирус томонидан ўзгартирилмайди. Фақатгина маълум вирусларга нисбатан вақтинча қилиниши унинг камчилиги ҳисобланади. Шу боис ҳам, ушбу антивирус дастурлари кенг тарқалмаган(Anti Trojan Elite, Trojan Remover, Dr.Web CureIt).

Прививка(Emlash) — файлларда ҳудди вирус зарарлагандек из қолдиради. Бунинг натижасида вируслар «прививка қилинган» файлга ёпишмайди. Вируслар зарарлаган файлларга метка қўяди ва кейинги сафар бу файлни зарарламайди, прививка антивируслари эса олдиндан зарарланган деган метка қўйиб қўяди ва шу орқали файлни зарарлашдан сақлайди.

Филтрлар — қўриқловчи дастурлар кўринишида бўлиб, резидент ҳолатда ишлаб туради ва вирусларга хос жараёнлар бажарилганда, бу ҳақда фойдаланувчига хабар беради (Outpost Security Suite, Agnitum Outpost Firewall). Филтр дастурлар компютер ишлаш жараёнида вирусларга хос бўлган шубҳали ҳаракатларни топиш учун ишлатилади.

Бу ҳаракатлар қуйидагича бўлиши мумкин:

🔸 файллар атрибутларининг ўзгариши; 🔸 дискларга доимий манзилларда маълумотларни ёзиш; 🔸 дискнинг ишга юкловчи секторларига маълумотларни ёзиб юбориш.

💡Компютерни вируслар билан зарарланишидан сақлаш ва ахборотларни ишончли сақлаш учун:

Замонавий антивирус  дастурлар билан таъминлаш; Қимматли ахборотларнинг нусхасини архив файл кўринишида сақлаш; Антивирус дастурларидан кенг фойдаланиш; Даврий равишда компютерларни антивирус дастурлари ёрдамида вирусларга қарши текшириш талаб этилади

📰Ma'lumot uchun hozirgi vaqtda dunyodagi eng kuchli antivirus Bitdefender Antivirus hisoblanadi


Report Page