ANNA

ANNA

Депозитарий - UzCSD

Сармоядорларга турли миллий бозорларда қимматли қоғозлар билан ишлаш учун уларни идентификациялашнинг ягона тизими зарур. Ушбу масала, яъни ISIN и CFI рақамли кодлари белгилаш иши билан йирик ташкилот – Миллий рақамловчи агентликлар уюшмаси (Association of National Numbering Agencies, ANNA) таркибига кирувчи рақамловчи агентликлар шуғулланишади.

ANNAнинг фаолияти қимматли қоғозларнинг аниқ идентификацияси ва баёнини барча мамлакатлар ва уларнинг бозорлари фойдаланиши мумкин бўлган шаклда тақдим этилишини кафолатлайди. Шу нуқтаи назардан Уюшманинг турли мамлакатларнинг иқтисодиёти ўртасидаги тўсиқларни бартараф этишга, миллий бозорларнинг ўзаро ҳамкорликка ва халқаро бозорларга юз тутишига кўмаклашиши муҳим жиҳат саналади.

 ISIN коди 12 разрядли ҳарф-рақамли код бўлиб, у белгиланган инструмент(қимматли қоғоз)ни бир хил идентификациялашга имкон беради. Бозор иштирокчиси битим тузишда ёки қимматли қоғозлар билан бошқа амалиётларни амалга оширишда ISINдан фойдаланганда, унинг бошқа мамлакатдаги контрагенти тузилаётган битимга доир қоғоз сифатида ушбу кодни тушунишига ва қабул қилишига шубҳа қилмаслиги мумкин.
Масалан, Ўзбекистондаги акциядорлик компанияларидан бирининг қимматли қоғозларига белгиланган ISIN коди: UZ00000006M4
CFI коди 6 разрядли ҳарфли код бўлиб, молиявий инструментлар ҳақидаги муҳим ахборотларни(шу жумладан, уларнинг тури, типи ва чиқарилиш шакли, муомаласининг алоҳида хусусиятлари, уларни бекор қилиш ва бошқа муҳим ҳуқуқлари ва таърифларини) ўзида акс эттиради. CFI коди молиявий инструментнинг қўшимча муҳим идентификатори ҳисобланади.
Масалан, юқорида кўрсатилган акциядорлик компаниясининг CFI коди: EPXXXR

ANNA ISO 6166 стандартига - «Қимматли қоғозлар ва улар билан боғлиқ молиявий инструментлар. Қимматли қоғозларни идентификациялаш учун рақамлашнинг халқаро тизими» (ISIN)» (International Securities Identification Number)га ва ISO 10962: 2001 стандартига – «Қимматли қоғозлар ва улар билан боғлиқ молиявий инструментлар. Молиявий инструментларни таснифлаш» (CFI коди)га мувофиқ қимматли қоғозларга халқаро кодларни белгилаш учун жавобгардир. Ундан ташқари Уюшма ўзига Ваколатли рўйхатга олиш агентлиги вазифасини олишга ва бошқа стандартлар бўйича ҳам иш юритиш устида ишламоқда.

 1992 йилда жаҳоннинг 22 мамлакати томонидан таъсис этилган Уюшма бугунги кунда 66 аъзо миллий рақамловчи агентликка ва 25 ҳамкорга эга. Ўзбекистонда Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси ANNAнинг ҳамкори ҳисобланади.

ANNA жаҳонни рақамлайди!


Бизнинг каналимизга обуна бўлиш


Report Page