Шоира Анна Ахматова Нобель мукофоти олишга номзод бўлгани маълум қилинди 

Шоира Анна Ахматова Нобель мукофоти олишга номзод бўлгани маълум қилинди 


Vayvooo ))

Россиялик шоира Анна Ахматова номзоди 1966 йилги адабиёт бўйича Нобель мукофотига қўйилган, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги Швед академияси томонидан чоп этилган архив ҳужжатларига иқтибос келтирган ҳолда.

Шоиранинг исми Гётеборг университети славян тиллари профессори Гуннар Якобссон ва Гарвард университети профессори Роман Якобсон томонидан таклиф қилинган бўлган.

Таъкидлаш жоизки, номзодларнинг исмлари 50 йил сир сақланади.

3 январда ошкор қилинган рўйхатда ҳаммаси бўлиб 72 исм, жумладан Владимир Набоков, Константин Паустовский, Сэмюэл Беккет, Луи Арагон, Альберто Моравиа, Хорхе Луис Борхес, Пабло Неруда исмлари бор.

1966 йилги адабиёт бўйича Нобель мукофоти Берлинда туғилган шоира Нелли Закс ва исроиллик ёзувчи Шмуэль Агнон орасида тақсимланган.

Аввалроқ Анна Ахматованинг кундалиги 7 млн рублга сотилгани маълум қилинганди.


Report Page