Анемия

Анемия

@Medicuz
📛 АНЕМИЯ - КАМҚОНЛИК нима?

Қон инсон организмида бетўхтов ҳаракатанувчи суюқ тўқимадир. У 


✨ ҳужайраларга етиб бориб, уларнинг ҳаёт ҳамда физиологик фаолиятларининг бажарилишини таъминлайди. 


✨ ҳужайраларга кислород етказиб беради ва карбонат ангидрид газини чиқаради(нафас фаолияти), 


✨овқат ҳазм қилиш органларидан озиқ моддаларни бутун организмга тарқатади, моддалар амашинуви маҳсулотини чиқариш органларига (буйракка) олиб боради. 


✨Қон организмни зарарли моддалар ва ёғлардан ҳимоя қилади. 


✨У тана ҳароратини доим бир меъёрда сақлашда муҳим аҳамиятга эга.



Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозир дунёда салкам 2 миллиард одам камқонлик дардига учраган. Статистик маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Республикамизда катта ёшли аҳолининг 15%, ўсмирларнинг 20%, ҳомиладор аёлларнинг эса салкам 70%и турли даражадаги камқонликка чалинганлиги ташвишлидир.


❓Камқонликнинг(анемия) ўзи нима?


Камқонлик қонда эритроцитлар (қизил қон таначалари) сони ва гемоглабин миқдорининг камайиши билан характерланади.

🚑 @MedicUz


Анемия қуйидаги ҳолларда юзага келади:


👉Органисм кўп қон йўқотаётган бўлса(ҳайзнинг кўп келиши, шикастланиш, баъзи касалликлар);


👉 Организмда қизил қон ҳужайраларини ишлаб чиқариш муаммоси мавжуд бўлса;


👉 Янги қизил қон ҳужайралари юзага келишидан олдин мавжуд қон ҳужайралари тез нобуд бўлса;


👉 Юқоридаги ҳолатлар бир вақтнинг ўзида биргаликда содир бўлса.


Камқонлик турлари


Анемия, камқонликнинг келиб чиқиш сабабига кўра бир неча хил турларии мавжуд:


🍃 Темир моддаси етишмовчилиги билан боғлиқ анемия(iron deficiency anemia). Бу анемия организмда темир моддаси етишмовчилиги туфайли юзага келади. Темир моддаси эса гемоглабин яратиш учун зарур. Бундай анемияга инфексиялар, жарроҳлик операцияси, кўп миқдорда ва узоқ давом этадиган ҳайз сикли, саратон касаллиги, полиплар, аспирин каби дори воситаларининг кўп қабул қилиниши сабаб бўлади.


Олдини олиш учун: гўшт, балиқ, туҳум ва темир моддаси билан бойитилган маҳсулотлардан кўпроқ истеъмол қилиш зарур.


🍃 Витамин етишмаслиги билан боғлиқ анемия - организмда асосан Б12 витамини ёки фолия кислотасининг етишмаслиги сабаб бўлади. Б12 витамини қизил қон ҳужайраларини ишлаб чиқариш ва асаб тизимининг нормада бўлиши учун керак. Унинг етишмаслиги хотиранинг пасайишига, оёқларнинг оғришига олиб келади.

🚑 @MedicUz


🍃 Фолия кислотаси билан боғлиқ анемия - кўпинча ҳомиладорликнинг 3триместрида юзага келади. 


🍃 Тана аъзолари касалликлари натижасида юзага келган анемия - бу кам учрайдиган анемия бўлиб бунга талассемия, апластик анемия, sickle cell анемия, қон касалликлари сабаб бўлиши мумкин. Агар оила аъзолари ушбу касалликларга чалинган бўлса, у ҳода анемиянинг бу тури вужудга келиш ҳавфи юқори бўлади. 


Камқонлик аломатлари


Анемия маълум давр ичида ривожланади. Унинг бошида аломатлари деярли сезилмайди. Лекин касаллик ривожланган сари қуййидаги аломатлар пайдо бўлиши мумкин:


🔸 Бош оғриши;

🔸 Бўшашиш;

🔸 Бош айланиши;

🔸 Кўнгил айниши;

🔸 Титроқ;

🔸 Қўл ва оёқларнинг музлаши;

🔸Тана ҳароратининг пастлиги;

🔸Терининг оч рангли бўлиши;

🔸Юрак урушининг тез ёки номунтазам бўлиши;

🔸 Нафас олишнинг қисқариши;

🔸Кўкрак оғриғи

🔸Иш фаолиятининг бузилиши.



Юқоридаги барча аломатлар юрак тана аъзоларига етарлича кислород етказиб бериши учун тезроқ қон юргизишдан вужудга келади. 


Анемия ҳолати организмга хавф туғдириши мумкинлиги туфайли албатта даволаниш керак. Лекин анемия турини билмай туриб даволаш фойда келтирмаслиги мумкин.

🚑 @MedicUz


Даволаш:


Ҳар қандай анемияни даволашда 2 йўлдан фойдаланилади:


💊 Қондаги қизил моддаларнинг ёки гемоглабиннинг даражасини нормага келтириш. Натижада тана аъзолари кислород билан кераклича таъминланади.


💊 Анемия ҳолати сабабчиси бўлган касалликни аниқлаш ва даволаш.


Анемия даволанмаса, тана аъзолари кислород етишмовчилигидан қийналади ва заифлашади. Анемия ҳолатида юрак фаолияти тезлашгани туфайли юракка зарба етиши мумкин.


Анемиянинг олдини олиш


Темир моддасига бой маҳсулотлар:


☘️Буйрак;

☘️Дуккакли сабзавотлар;

☘️ Чечевица;

☘️ Тофу(соя пишлоғи);

☘️ Исмалоқ;

☘️ Қизил рангдаги гўшт;

☘️Яшил баргли сабзавотлар;

☘️ Балиқ;

☘️ Қуруқ мевалардан туршак, майиз ва олхўри қоқиси. 


🚑 @MedicUz


👉 https://telegram.me/joinchat/AAAAAD0dGTSPacQb7C1Rrg


Report Page